

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 33 ёшли серб эртага Италияда тиббий кўрикдан ўтади ва Рим клуби билан шартнома имзолайди.
Матичнинг шартномаси бир мавсумга узайтириш имконияти билан бир йилга тузилиши кутилмоқда.
Матич 2017 йилнинг июлидан бери "Манчестер Юнайтед"да ўйнаётган эди. Хавбек 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассист қайд этди.



