

"Элдор Шомуродов ва Шаҳбоз Умаров бўйича аниқлик киритиб кетмоқчиман. ОФК сайти томонидан айнан 26 футболчи рўйхати сўралди ва жамоамиз вақтинча тақдим этди, лекин бу якуний қайднома эмас. Олдинда бир неча кунлик тайёргарлик ва машғулот ўйини бор. Қолаверса учрашув кунигача қайднома ўзгариши мумкин. Шу сабабли турнирнинг якуний рўйхати масаласи ҳамон очиқ. Мураббийлар штаби барча 28 футболчини назорат қилиб, кузатиб бормоқда", — деб ёзади Файзиев телеграмдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ "Кальяри" ҳужумчиси Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубоги учун тақдим этилган қайдномасидан тушиб қолган эди.



