UZ

Сўнгги янгиликлар

23:41Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  0 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  7 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  39 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  5 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  3

Нега қўшиб берилган дақиқалар бунчалик кўп? Янгиликлар

Нега қўшиб берилган дақиқалар бунчалик кўп?

Теглар :  ФИФА ЖЧ-2022
Агар сиз мундиални кузатиб бораётган бўлсангиз, Қатардаги турнирда ҳакамлар бўлимларга жуда кўп вақт қўшиб беришаётганини сезиб улгурганингиз аниқ.

Уч ўйинда умумий 54 дақиқа. Аввал бунақаси умуман бўлмасди.

Бу ФИФА томонидан билиб туриб ташланган қадам. Пьерлуижжи Коллинанинг фикрига кўра: тўп жуда кам вақт ўйинда бўляпти. Жамоалар голларни нишонлаш, вақт чўзиш, шифокорлар ёрдами ва ўзгаришлар билан очиқчасига "ўғрилик қилишяпти". Натижада ишқибозлар футбол эмас, тўхталишларни томоша қилишмоқда.


Шу сабабли ЖЧ вақтида иккинчи захира ҳакамини "ўйинга қўшишди". Унинг вазифаси – таймерни синчковлик билан кузатиб бориш ва тўхталиш бўлган вақтларни қўшиш. Авваллари эронлик кипернинг вазияти учун, айтайлик, уч ёки тўрт дақиқа қўшиб бериларди. Бироқ "янги ҳакам" тўққиз дақиқа тўхталиш бўлганини ҳисоблабди – ва улар якунда қўшиб берилган дақиқаларда ўз аксини топди.

Умуман олганда футбол "тоза вақт"га қайсидир маънода ўтишга анча яқин келди. Шундай бўлсада, назаримизда бу ҳали ҳаммаси эмас. Идеал вариантни топиш йўлидаги бир қадам холос.  

Нима бўлганда ҳам, тан олиб айтинг, бу ўйинни 85-дақиқада тугатиб қўйгандан яхшироқ-ку?!  

Ҳа, айтганча, суратдаги Жанни Сиказве бугун бўлиб ўтадиган Бельгия - Канада учрашувини бошқариб боради.  

Хўш, бундай қарорга сиз нима дейсиз?

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика