UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  0 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  14 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  9 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2

Нега Про лигада катта танаффус пайдо бўлди? Янгиликлар

Нега Про лигада катта танаффус пайдо бўлди?

Хабарингиз бор, 13 сентябрь куни Про лиганинг II босқичига қуръа ташланди.

ЎзПФЛ мусобақа тақвимини эълон қилишга ҳам улгурди.

Унга кўра, қуйи тўртлик жамоалари учун мавсум октябрь ойи охирида якунланади. Аммо юқори тўртлик сўнгги турни 21 ноябрь санасида ўтказади. Бу тафовут юқори тўртлик жамоалари учун 14 октябрдан 6 ноябрга довур юзага келадиган танаффус туфайли пайдо бўлди.

Кўпчиликни Про лига тақвимидаги 22 кунлик танаффус қандай пайдо бўлгани қизиқтирмоқда. Бу борада таҳририятимизга мурожаат қилганлар ҳам бўлди. Бугун шунга ойдинлик киритишга қарор қилдик.

Маълум бўлишича, ПФЛнинг режалари бошқача эди ва барчаси U-23 жамоалари ўртасида Қувайтда ўтказиладиган турнир сабаб ўзгариб кетди. Бу мусобақада юртимиз шарафини Тимур Кападзе бошчилигидаги терма жамоа ҳимоя қиладиган бўлди. Хабарингиз бор, Тимур Кападзе айни пайтда "Олимпик" клубига ҳам устозлик қиляпти ва унинг шогирдлари Суперлига йўлланмаси учун курашадиган юқори тўртликнинг ичида. Шу туфайли Про лига жадвалининг тепа қисмида ихтиёрий-мажбурий танаффус юзага келди.

Лекин масаланинг бошқа томони ҳам бор. Қувайтдаги турнир 25-31 октябрь кунлари бўлиб ўтишидан хабарингиз бор. Тимур Кападзе эса унда иштирок этадиган шогирдларини 17 октябрда йиғишни сўраган. Бу ўз-ўзидан танаффусни яна 1 ҳафтага узайтирди. 

Шу ўринда савол туғилади. Келаси йил ўтадиган U-23 Осиё чемпионатида мезбон сифатида қатнашишимиз аниқ. Қувайтдаги турнирнинг биз учун расмий жиҳатдан ҳеч қандай аҳамияти йўқ ва фақат тайёргарлик вазифасини ўташи керак. Хўш, шунчаки тажриба учун қатнашиладиган мусобақага тайёргарликни 1 ҳафта олдин бошлаш шартми? Тўғри, тайёргарлик ва йиғинларнинг ҳеч қандай зарари бўлмаслиги мумкин. Бироқ бу Про лигада иштирок этаётган 4 клубнинг манфаатларига зарар етказмаслиги керак эмасми?

Сайтимизда роппа-роса 1 ҳафта олдин аёллар терма жамоаси устози Баҳром Норсафаровнинг истаги билан бутун бошли чемпионатнинг 17-тури кейинга қолдирилгани ҳақида мақола эълон қилинган ва бу ҳолат қораланганди. Энди эса Тимур Кападзенинг хоҳиши билан "Нефтчи", "Нурафшон" ва "Динамо" манфаатларига путур етадиган бўлиб турибди. Нима деб ўйлайсиз, терма жамоаларда фаолият юритаётган мутахассислар кун келиб уларга кадр етказиб бераётган ички чемпионатимизни ҳурмат қилишни ўрганишадими?

Чемпионат ёки терма жамоа?

Муаллиф :
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика