

32 учрашув ноодатий вақт, яъни, белгиланган пайтдан бир дақиқа кеч бошланади. Мисол учун, 4 январдаги “Вулверхэмптон” – “Манчестер Юнайтед” ўйини маҳаллий соат билан 17:31да (Тошкент 22:31) старт олади.
Бунга эса Англия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Heads Up” компанияси билан ҳамкорликда ўтказаётган акцияси сабаб бўлган. Акциядан кўзланган асосий мақсад инсонларнинг психологик саломатлиги ҳақида қайғуришдир.
Мусобақанинг амалдаги ғолиби “Манчестер Сити” ҳисобланади.




