UZ

Сўнгги янгиликлар

22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0 22:31"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди   3 21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  0 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  3 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  2 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  21 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  4 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  3 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  10 17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  10 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  6

“Нефтчи”: Ёшларимиз йирик ғалабага эришди! Янгиликлар

“Нефтчи”: Ёшларимиз йирик ғалабага эришди!

24 июнь куни Баҳром Ҳайдаров бош мураббийлигидаги “Нефтчи” ёшлар жамоаси “Қизилқум” ўринбосарларига қарши рақобат олиб боришди.

Навоийдаги “Кимёгар” стадионида бўлиб ўтган баҳсда йирик натижа билан Ҳайдаров жамоаси зафар қучди. Шу куни стадионга йиғилган мухлислар 90 дақиқалик давомида 7 та гол кўришга муваффақ бўлишди. Сариқ карточкалари сабабли асосий жамоа вакиллари Мурод Бобожонов ҳамда Мухсин Убайдуллаевлар шу куни ўринбосарларимиз таркибида ҳаракатланишди.

Бевосита беллашувга тўхталадиган бўлсак, биринчи бўлим старти “Қизилқум” жамоасининг хавфли ҳужумлари билан бошланди. Тўпга эгалик қилиш борасида ҳам устунликка эга бўлган навоийликлар бирин-кетин Смородин дарвозаси томон юриш қилишни бошлашди ва мезбонларнинг ҳужумлари анчайин хавфли кўриниш олди. Бироқ баъзи вазиятларда мезбон ҳужумчиларига аниқлик етишмаган бўлса, бошқа ҳолатларда Сергей Смородин ўз жамоасини муқаррар голлардан асраб қолди. Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланди.


Иккинчи бўлимда Баҳром Ҳайдаров “Нефтчи” таркибида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Ислом Тошпўлатов, Иброҳим Нўъмонов, Сарвар Абдуллаев ҳамда Хаётбек Ёқубов сингари ҳужумкор футболчиларнинг майдонга тушиши, баҳс суратини умуман ўзгартириб юборди. Дастлаб 55-дақиқада Ислом Тошпўлатов бошлаб берган ҳужумни якунда Хуршид Асқаралиев гол билан якунлаб қўйди. Кейинги голга ҳам ёш ҳужумчимиз Хуршид Асқаралиев эгалик қилди. Тошпўлатовнинг узатмасидан сўнг Хуршид ажойиб вазиятга чиқиб борди ва “Қизилқум” дарвозаси томон ишонч билан зарба берди. 0:2. Орадан 6 дақиқа ўтиб яна ўша Ислом Тошпўлатов Мурод Бобожоновга пас берди. Бу вазиятда Бобожоновда ёшларимизнинг учинчи голини киритиш борасида қийинчилик туғилмади. 0:3. Кетма-кет голлардан руҳланган “Нефтчи” яна олдинга ўтишда давом этди. 83-дақиқада “Нефтчи”да пенальти тепиш имконияти пайдо бўлди. Бироқ 11 метрлик жарима тўпини Хаётбек Ёқубов амалга ошира олмади. Зарбани рақиб дарвозабони қайтарди. Бир дақиқа ўтар-ўтмас меҳмонлар тўртинчи голни ҳам киритишди. Ҳимоячиларнинг хатосидан унумли фойдалан Иброҳим Нўъмонов ўз ҳисобига гол ёзибди қўйди. 0:4. “Нефтчи” ёшлари баҳснинг сўнгги дақиқалари ўтиб боришига қарамай, ҳужумга зўр беришди. Иккинчи бўлимдаги кўплаб голларга узатма берган Ислом Тошпўлатов 88-дақиқада жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди ва ҳисобни 0:5 кўринишига олиб келди. Мазкур беш голга мезбонлар 90 дақиқада бир марта пенальтидан жавоб қилишган бўлса, Сарвар Абдуллаев қўшимча дақиқаларда яна бир гол киритиб масалага мантиқий нуқта қўйди. 1:6, “Нефтчи” ёшлар жамоаси ғалабаси!

Эслатиб ўтамиз, Баҳром Ҳайдаров жамоаси кейинги турда уйда ўйнайди. Ёшларимиз навбатдаги баҳсда Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўринбосарлари билан рақобат олиб боришади.


"Қизилқум" - "Нефтчи" 1:6

Голлар: Нодирхон Камолов 90 пенальти - Хуршид Асқаралиев 55, 62, Мурод Бобожонов 68, Иброҳим Нўъмонов 84,Ислом Тошпўлатов 88, Сарвар Абдуллаев 90+2

“Қизилқум”: 22. Артём Макосин, 3. Бобур Жўрақулов, 4. Виктор Григорьев, 6. Миржалол Қосимов, 13. Бобир Маъмиров, 19. Элёржон Акбаров, 28. Сардор Жаҳонов, 34. Ҳусниддин Фазлитдинов, 35. Аҳлиддин Файзиев, 45. Нодирхон Камолов, 47. Сарваржон Холматов.
Захира: 88. Рустам Ражабов, 2. Шохрух Отақулов, 16. Сардор Облақулов, 29. Аббос Рустамов, 32. Собир Усмонхўжаев, 61. Феруз Норов, 71. Ғайрат Жумаев.

“Нефтчи”: 30. Сергей Смородин, 6. Аброрбек Исмоилов, 9. Абдуқодир Ортиқов, 10 Хуршидбек Асқаралиев, 18. Аъзамжон Холматов, 24. Ҳусанбой Ғаниев, 27. Муродбек Бобожонов, 28. Эламон Каримов, 32. Миржамол Неъматов, 88. Мухсинбек Убайдуллаев, 90. Анваржон Аминжонов.
Захира: 35. Абдумавлон Абдужалилов, 7. Сарваржон абдуллаев, 11. Иброҳим Нўъмонов, 14. Анваржон Абдулҳақов, 17. Ҳаётбек Ёқубов, 20. Отабек Маҳмаджонов, 22. Исломжон Тошпўлатов.



“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика