UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59Sofascore. Шукуров ва Мозговой неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:30Алижонов Эрон клуби билан келишувга эришди  3 02:40А Серия. "Милан" Сардинияда ғалабага эришди  3 01:23Роналду 5 ой деганда чемпионатда гол ура олмади  7 00:55"Интер" футболчиси "Ювентус"га ўтишни истамоқда  0 00:40Саудия Арабистони. Иккита қизил, 5та гол - "Ал Насср" мавсумда илк марта мағлуб бўлди  12 00:13"Ливерпуль" футболчисига шартнома таклиф қилади  0 23:47"Борнмут" 37 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолади  0 23:24"Бавария" Гвардиоланинг собиқ ёрдамчисини ишга олди  1 22:50БАА. "Бани Яс" ўз майдонида ютқазди, Шукуров пенальтидан гол ура олмади  6 22:37Мбаппе Саудия Арабистонига боради, лекин...  1 22:16"Кристал Пэлас" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди  0 21:32"Интер" ва "Ал Ҳилол" музокараларга киришди  0 21:16Рубен Аморим "МЮ" - "Лидс" ўйини ҳақида: "Бу дерби эканлигини эшитдим, бироқ АПЛда барча ўйинлар жуда қийин ўтади"  3 20:55Ханси Флик: "У жамоа учун жуда муҳим футболчи"  1

“Нефтчи”: Ёшларимиз Муборакда ғалаба қозонди Янгиликлар

“Нефтчи”: Ёшларимиз Муборакда ғалаба қозонди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўринбосарлари Ёшлар лигаси 6-тур доирасида “Машъал” жамоасига қарши ўзаро беллашдилар.

Муборакда бўлиб ўтган “Машъал” ҳамда “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги ўйин кескин курашларга бой бўлди. Сўнгги турларда муваффақиятсизликларга дуч келаётган Баҳром Ҳайдаров шогирдларига “Машъал”га қарши ўйинда ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Аслида Муборакда хеч бир ёшлар жамоасига осон бўлмайди. Чунки бу ерда ёш футболчиларни етиштириб чиқариш жуда ҳам яхши йўлга қўйилган. Шу боис ёшлар жамоалар ҳам республикида анча рақобатдош жамоа ҳисобланади. Айнан мазкур омилларни ҳисобга олсак, Муборакдаги ўйин анча қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтиши кутилган эди.

“Нефтчи” ўринбосарлари устози Баҳром Ҳайдаров мазкур ўйинда асосий таркибдан Сардор Эминов ҳамда Илхом Бойдедаевларнинг хизматларидан фойдаланиш имкониятга эга бўлди. Шунингдек, асосий таркиб дарвозабони Абдумавлон Абдужалилов илк дақиқалардан “Нефтчи” ёшларига ёрдам берди. Биринчи бўлимда “Машъал” футболчилари кўпроқ тўпга эгалик қилишга урғу беришди. Меҳмонлар эса асосан қанотлардан олинга ўтиб, рақиб дарвозасига таҳдид солишди. Биринчи таймда тажрибали Сардор Эминов олдинги чизиқдаги ёш жамоадошларини тўп билан таъминлаб, уларни қулай вазиятларда чиқаришга кўмаклашди. Беллашувда тезкор гол киритилди. 11-дақиқада “Нефтчи” футболчиларида жарима тепиш имконияти пайдо бўлди.  Ушбу вазиятда хаволатиб ташлаб берилган тўпни Анвар Абдулқаҳов ҳаммадан баланд сакраб дарвозага жойлаб қўйди. 0:1. Ҳисобдан қониқмаган “Машъал” ёшлари голдан сўнг яна олдинга ташланишди. Лекин Баҳром Ҳайдаров жамоаси рақибнинг аксарият ҳужумларини майдон марказидаёқ узиб қўйишга ҳаракат қилишди. Танаффусда “Нефтчи” таркибидан Сардор Эминов ҳамда Илҳом Бойдедаевларни заҳирага олинди ва уларнинг ўрнига ёш футболчилар курашга қўшилди.

Иккинчи бўлим биринчисидан фарқ қилди дейишимиз мумкин. Навбатдаги 45 дақиқалик кўпроқ қоида  бузарликларга бой бўлди. Энг яхши ҳимоя бу ҳужум нақлига амалга меҳмонлар устози иккинчи бўлимда ҳужумкор футболчилар Хуршид Асқаралиев ҳамда Хаётбек Ёқубовларни майдонга туширди. Бўлим охири “Машъал”нинг ҳужумларига бой ўтди. Бироқ бор диққат эътиборини ҳужумга қаратган мезбонларни фарғоналик футболчилар қарши ҳужумда жозалашди. 88-дақиқада бирга-бир вазиятга чиқиб кетган Хуршид Асқаралиев “Нефтчи”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 0:2, “Нефтчи” ғалабаси.  

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика