

Сизга шуни маълум қиламизки, “Нефтчи” вакили Шерзод Ҳакимов айни пайтда жамоанинг Тошкентдаги машғулотларида иштирок этмоқда. Шерзод “Нефтчи”ни тарк этгани йўқ ва бу йилги мавсумда ҳам клуб шарафини ҳимоя қилишда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, иқтидорли ярим ҳимоячи Олий лига-2015да 26 ўйинда Фарғона жамоаси шарафини ҳимоя қилган ҳолда 8 та марта рақиблар дарвозасини ишғол этган.
“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати.



