UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

"Нефтчи" Қирғизистон клубини 7:0 ҳисобида мағлуб этди Янгиликлар

"Нефтчи" Қирғизистон клубини 7:0 ҳисобида мағлуб этди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси “Ҳоким Кубоги-2018″да яна бир ишончли ғалабага эришди.

3 февраль куни “Ўш”га қарши рақобат олиб борган фарғоналик футболчилар йирик 7:0 натижасида навбатдаги уч очкони расмийлаштиришди.


“Нефтчи” мухлисларига хушхабар бор. Фарғона жамоаси таркибига янги легионер дарвозабон келиб қўшилди. 25 ёшли украиналик Виталий Мирний  жамоа кўригида бўлиб турибди. Айнан “Ўш”га қарши баҳсда хорижлик дарвозабон “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилди ва бир қатор сейвларни намойиш этиб ўзида яхши таассурот қолдирди.


Ўйинда Абдул Азиз Юсупов, Анвар Бердиев, Аббос Махсталиев, Даврон Исақовлар биттадан гол киритишган бўлса Амиржон Сафаров дубл қайд этди. Яна бир гол қирғизистонлик футболчилар томонидан автогол сифатида киритилди.



“Нефтчи” мураббийлар штаби баҳсда қуйидаги таркибдан фойдаланишди.

Асосий таркиб: 1.Виталий Мирний, 35. Даврон Маматов, 3. Шукур Пўлатов, 20. Алишер Саматов, 44. Жасур Азимов, 24. Абдужамол Исроилов, 77. Мухаммаджон Исаев, 33. Илхом Юнусов, 88. Аббос Махсталиев, 10.  Анвар Бердиев, 37. Амиржон Сафаров

Захира: 35. Фаррух Турдалиев, 21. Иқбол Бобохонов, 23. Абдул Азиз Юсупов, 17. Суннатилла Эрматов, 82. Зохир Қўзибоев, 19. Отабек Ахмаджонов, 9. Даврон Исоқов

Мазкур ғалабадан сўнг “Нефтчи” “А” гуруҳидаги пешқадамлигини яна давом эттиради. 5 февраль куни ҳал қилувчи баҳс “Истиқлол”га қарши ўтказилади. Қуйида 4-турдан кейинги вазиятни кўришингиз мумкин.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика