"Нефтчи" икки футболчиси билан шартномани узайтирди

Mirjalol Normatov
22 дек 2023
"Нефтчи" матбуот хизмати дарвозабон Акбар Тўраев ҳамда ҳимоячи Муҳсин Убайдуллаев билан шартнома узайтирилганлигини маълум қилди.

Унга кўра, посбон ва ҳимоячи 2024 йилги мавсумда ҳам "Нефтчи" шарафини ҳимоя қилади.

29 ёшли ҳимоячи ушбу мавсумда "Нефтчи" таркибида барча турнирларда 24 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди. 34 ёшли посбон эса 12 ўйинда дарвозани қўриқлаб, 13та гол ўтказиб юборди ва 4 марта "қуруқ ўйин" ўтказди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати