"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда

Khoja
13 сен 2025, 07:44
Виталий Левченко бошчилигидаги "Нефтчи" жамоаси Суперлиганинг 21-турида "Пахтакор" билан куч синашади.

Фарғоналиклар учун бу жорий мавсум меҳмондаги 11-тўқнашув бўлади. Эътиборлиси шуки, жамоа ортда қолган 10 та сафар ўйинида бирор маротаба мағлубиятга учрагани йўқ, 5 ғалаба, 5 дуранг. "Нефтчи" сўнгги бор 2024 йилги мавсумнинг 12-турида Қаршида "Насаф"га имкониятни бой берган эди. Умумий ҳисобласак, Левченко шогирдлари кетма-кет 16 та ўйиндан буён рақиби майдонидан камида 1 очко билан қайтмоқда.

Бугун ушбу ёқимли анъана давом этадими?


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia