UZ

Сўнгги янгиликлар

17:07Суперлига. "Пахтакор" – ОКМК. Таркиблар маълум  0 16:50"Кимгадир ёқар лола, ким атиргул шайдоси". Дунё юлдузлари қайси жамоаларга мухлислик қилади?  1 16:32Про лига. "Қўқон-1912" "Дўстлик" устидан қийин ғалабага эришди, "Машъал" "Хоразм" билан дуранг ўйнади  0 16:14Абдуқодир Ҳусанов Puma томонидан тақдим этилган бутсаларни намойиш этди  2 15:46Жоэль Кожо масаласи нима бўлди? "Динамо" вакиллари жавоб беришди  9 15:15Сан-Марино терма жамоаси ЖЧ-2026га йўл олиши мумкин. Қандай қилиб?!  7 14:41Хуан Мата "Сан-Диего" футбол клубига сармоя киритди  0 14:09"Реал" ўнг қанот ҳимоясида кимни ўйнатади?  2 13:40Месси ёки Роналду? Родри танлов қилди  15 13:25"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 12 ёшли Бурхонов Мирали  0 12:38Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" 4 нафардан йўқотишга эга  3 12:17Ламин Ямаль ЮНИСЕФ элчисига айланди  3 11:50Ван Нистелрой "Лестер"ни бошқармоқчи  1 11:21"Челси" "Реал" дарвозабонига қизиқиш билдирмоқда  3 10:54Клопп фаолиятини умуман кутилмаган жамоада давом эттириши мумкин  9

"Нефтчи" билан шартнома имзолаган Лутфулла Тўраев билан суҳбат Янгиликлар

"Нефтчи" билан шартнома имзолаган Лутфулла Тўраев билан суҳбат

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Бугун клуб ўз сафига “Бунёдкор”нинг тажрибали ярим ҳимоячиси Лутфулло Тўраевни қўшиб олди. Шундан кейин Тўраев билан қисқача суҳбатлашиб, янги жамоасига ўтиши борасида фикрларига қулоқ тутдик.

- “Нефтчи”га Илҳом Мўминжонов таклифи билан келиб қўшилдим. У киши икки ой олдин телефон қилганди ҳамда ўзаро кўришиб олгандик. Ўшанда Мўминжонов мени “Нефтчи”да ўйнашимни исташини маълум қилганди. Клуб ўз олдига юқори мақсадларни қўяётганини айтганди.

Хабарингиз бор, “Нефтчи” ўз тарихига эга бўлган жамоалардан бири ҳисобланади. Клуб ўз мавқеини кўтариш йўлида ҳаракат қилмоқда. Жорий йилда ўз олдига катта мақсад ва режалар тузган. Ишонаманки, бу клуб сафида ҳам ёрқин ўйинлар кўрсатиб, клубнинг мавқеини кўтаришга интилмоқчимиз. Суперлигада яхши иштирок этишни мақсад қилганмиз.

Тўғриси, “Нефтчи”дан бошқа жамоалардан таклиф олганим йўқ. Қолаверса, Илҳом аканинг ўзи биринчи бўлиб менга алоқага чиққанидан сўнг бошқа таклифларни кўриб чиқишга ҳожат қолмаганди. 

“Бунёдкор” билан бир йиллик шартномам бор эди. Лекин раҳбарият билан ўзаро келишган ҳолда шартногма муддатини икки томонлама бекор қилдик. Шунингдек, “қалдирғочлар” ҳисобига ҳам маълум миқдорда маблағ тўлаб бериладиган бўлди", - дея фикрларини якунлади Тўраев.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика