UZ

Сўнгги янгиликлар

11:44"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?  3 11:26Мозийга қайтиб... Бир сурат тарихи  0 10:52Энцо Мареска товон пулининг бир қисмидан воз кечди  1 10:23ESPN АПЛнинг ўтган йилдаги энг яхши ўнта ёзги трансферлари рўйхатини эълон қилди  0 09:54"Ал Ҳилол" хусусий клубга айланмоқда  1 09:25Романо "Челси" бош мураббийи лавозимига асосий номзодни эълон қилди  1 08:57"Бухоро" икки нафар тажрибали футболчилар билан шартнома имзолаши мумкин  6 08:28Сергеев учун яна бир даъвогар пайдо бўлди  8 08:00"Динамо" легионери "Бунёдкор" ёки "Андижон"га ўтиши мумкин  1 07:30Хато тан олинди: "Арсенал" дарвозасига пенальти белгиланиши керак бўлган  4 02:58АПЛ. Дуранглар оқшоми: байрамдан кейин жамоалар ғолиб бўлишни исташмади  15 01:23Габон термаси тарқатиб юборилди  3 00:45Жалолиддин Машарипов: "Жароҳат олмадим"  15 00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  7 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  6

"Нефтчи": Асосий ва ёшлар жамоаси бирга машғулот ўтказди Янгиликлар

"Нефтчи": Асосий ва ёшлар жамоаси бирга машғулот ўтказди

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси 8-тур доирасидаги “Олмалиқ”қа қарши беллашувга қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Мураббийлар штаби қарорига кўра, 5 май куни Қиргулидаги қароргоҳда бўлиб ўтган машғулотларда асосий ва ёшлар таркиби биргаликда шуғулланишди. Бу ҳам асосий ва ёшлар таркиби ўртасидаги узвий уйғунликдан далолатдир. Умумий гуруҳдаги машғулот жараёнига Алексей Естафеев, Абдусамад Дўрмонов, Баҳром Ҳайдаров, Диёр Алижонов ҳамда Рустам Абдуллаевлар бошчилик қилишди. Баходир Шамсиддинов эса доимгидек дарвозабонлар Абдумавлон Абдужалилов ҳамда Ўткир Юсупов билан ишлади. Маълум сабабларга кўра, бош мураббий Андрей Фёдоров жараённи фақат кузатиш билан  чекланди. Машғулотнинг иккинчи қисмида асосий ва ёшлар таркиби 2 гуруҳга бўлинган ҳолда кичик ўйин ўтказишди. Яқинда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғинида бўлган Абдуқодир Ортиқов ҳам жамоа ихтиёрига етиб келди.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Ёшлар лигаси доирасида Баҳром Ҳайдаров устозлигидаги “Нефтчи” ўринбосарлари олмалиқлик рақибларига қарши ўйнашади. Эртасига эса асосий жамоамиз турни ўтказади.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика