"Нефтчи" 28 февраль куни янги ўйинчиларнинг тақдимотини ўтказади
27 фев 2018 10:06
Янгиликлар
"Нефтчи" 28 февраль куни янги ўйинчиларнинг тақдимотини ўтказади
Янги мавсум олдидан Суперлига клублари таркибга қўшиб олинган футболчиларни кенг оммага таништириш маросимини ўтказишмоқда.
Шу жумладан, Фарғонанинг "Нефтчи" клуби ҳам анъанавий тарзда мавсум олдидан янгиларни журналистлар ва мухлисларга таништиради.
Бу сафарги таништирув маросими маълум сабабларга кўра бироз кечиктирилди. Шунинг учун расмий таништирув маросими 28 февраль куни Қиргулидаги "Нефтчи" Маданият саройида ўтказилади. Тадбир соат 10:00га белгиланган.
"Барча ОАВ вакиллари ҳамда клуб ишқибозларини таништирув маросимига таклиф қиламиз", - дейилади "Нефтчи" матбуот хизмати берган хабарда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар