

Ўтган мавсумда "ADIDAS" бренди остида ҳаракатланган жамоа аъзолари,бу йил машҳур спорт анжомларини ишлаб чиқарувчи компаниялардан бири бўлган "JAKO" фирмаси билан шартнома имзолади ва ушбу бренд остидаги либослардан фойдаланадиган бўлди.
"Нефтчи" пойтахтдаги йиғиндан қайтгач, янги либослар тақдимоти футболчиларнинг таништирув маросимида тантанали равишда топширилиши кўзда тутилган.
Биз эса ўз навбатида "Нефтчи" ПФКнинг янги футбол мавсумида "JAKO" фирмасининиг бренди остидаги иштироки омадли бўлишига умид боғлаган ҳолда жамоага улкан зафарлар тилаб қоламиз.


"Нефтчи" ФК матбуот хизмати



