"Нефтчи" 14 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"ни ютди

Alisher Ostonov
16 авг 2025
Суперлиганинг 19-тури доирасида водий дербиси бўлиб ўтди.

Наманганда "Навбаҳор" - "Нефтчи" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди. Курашларга бой ўтган ўйинда омад фарғоналикларга кулиб боқди (0:1). Шу тариқа "Нефтчи" 14 йилдан сўнг "лочинлар" майдонидан ғалаба билан қайтди. Жамоа сўнгги маротаба 2011 йил бу вазифани уддасидан чиққан эди.


"Нефтчи" навбатдаги учрашувини 21 август куни "Машъал"га қарши ўтказади.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia