UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  8 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1

Небойся Йовович: "Қаршидан ОЧЛ гуруҳ босқичига бериладиган йўлланма билан қайтмоқчимиз" ФОТО Янгиликлар

Небойся Йовович: "Қаршидан ОЧЛ гуруҳ босқичига бериладиган йўлланма билан қайтмоқчимиз" ФОТО

Кеча "Ал Файсали" Қаршига жуда кеч келгани сабабли меҳмонлар жамоаси бош мураббийи иштирокидаги матбуот анжумани ўтказилмаганди.

Аммо "CA" сайти мухбирлари Тошкентдаги аэропортдаёқ "Ал Файсали" бош мураббийи Небойся Йовевичнинг фикрларини олишга муваффақ бўлишганди.

"Ал Файсали" бош мураббийидан аэропортда олинган интервью

Ҳозир Қарши шаҳридаги "Марказий" стадион матбуот анжуманлари залида "Ал Файсали" бош мураббийи Небойся Йовевич иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда жамоа бош мураббийи ҳамда футболчилар Ҳалил Бениатия ва Юсуф Роажди иштирок этишди. Қисқа давом этган матбуот анжуманида Небойся Йовович ўйин олди ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Авваламбор шуни айтиб ўтмоқчиманки, баъзи бир муаммоларга қарамасдан Қаршига етиб келдик. Иорданияда турган мухлисларимиз учун бугун жамоамизнинг энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Иорданияга ОЧЛ гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритган ҳолда қайтишни режалаштирганмиз.

Таркибдаги баъзи футболчиларда жароҳат мавжуд. Лекин шунга қарамасдан таркибдаги мавжуд футболчилардан тўлиқ фойдаланишга ва биз учун керакли натижага эришишга ҳаракат қиламиз. Пенальтилар серияси? Биз учрашув давомида ҳар қандай сценарийга шай ҳолатда тайёргарликка эгамиз. Плей-офф ўйини бўлгани учун барча жиҳатларни инобатга олганмиз, - деди "Ал Файсали" бош мураббийи Небойся Йовович.


Юсуф Роажди: - Қаршига ғалаба учун келганмиз. Мухлисларимиз биздан ажойиб ўйинни кутишмоқда. Биз эса уларга ғалаба ва гуруҳ босичига йўлланмани тақдим этмоқчимиз. "Насаф"га қарши баҳсда махсус режамиз бор.


Ҳалил Баниатия: - Иордания шаънини ҳимоя қилишимизни унутмаган ҳолда ўйнаймиз. Шу боисдан ҳам фақат ва фақат ғалаба учун курашамиз. Шунингдек, бизни илиқ кутиб олишгани учун "Насаф"га ташаккур билдирамиз.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика