UZ

Сўнгги янгиликлар

14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  8 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  4 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  5 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1

Небойся Йовович: "Таблодаги ҳисоб жуда уятли" Янгиликлар

Небойся Йовович: "Таблодаги ҳисоб жуда уятли"

ОЧЛ плей-офф доирасидаги "Насаф" - "Ал Файсали" (5:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмонлар устози Небойся Йовович иштирок этди.

- Бу каби ўйиндан кейин гапириш осон эмас. Ҳисоб жуда уятли бўлди. Таблодаги 5:1 ҳисоби биз учун жуда оғир зарба. "Насаф"ни эса ажойиб ғалаба билан табриклайман. Улар бугун ҳақли равишда муваффақият қозонишди.

Об-ҳаво ёки бошқа сабабларни баҳона қилмоқчи эмасман. Биз рақиб билан бир хил шароитда ўйнадик. Голларни дастлабки иккатаси стандарт вазиятидан кейин киритилди. Учинчи гол эса фантастик тарзда бўлди. Кейин пенальти ва автогол. Демак биз ўтказиб юборилган голларда қаердадир хатога йўл қўйдик. Лекин шуни айтишим мумкинки, биз бу каби шармандали тарзда ютқазишга лойиқ эмасдик. "Насаф" эса ғалабага муносиб ўйнади ва ҳақли тарзда ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл чиқди. Яна қайтариб ўтаман, ҳар бир ўтказиб юборилган голлар алоҳида вазият.


"Насаф" ажойиб жамоа. Бежизга бу жамоа Ўзбекистоннинг совриндори ҳисобланмайди. Қаршиликлар сифатли таркиб йиғишга муваффақ бўлишган. Драган Черан ажойиб ҳужумчи, ҳақиқий тўпурар. Шунингдек, бу жамоа сафига куни кеча тўрт нафар Осиё чемпионлари келиб қўшилишди.

Шуни қайд этиб ўтиш керакки, ўз вақтида "Насаф"да ўйнаган Иван Бошкович ҳамда Драган Черан мени қўл остимда ҳаракат қилган. Шу боисдан ҳам бу жамоа ҳақида керакли маълумотларга эгаман.

Рейтинг: +90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика