

Биринчи бўлимнинг 30-дақиқасида павлодарликлар гол ўтказиб юборишди - 0:1.
Иккинчи бўлимда бош ҳакам икки марта «Славия» дарвозасига аниқ пенальтиларни белгиламади, 85-дақиқада Бақоев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бу вазиятда ҳакамлар ўйиндан ташқари ҳолат деб топишди.
Баҳс 0:1 ҳисобида якунига етди.
Улуғбек Бақоев, Камолиддин Мурзоев ва Шавкат Саломов тўп тепаётган «Иртиш» навбатдаги ўйинни 3 февраль куни Грузиянинг «Сиони» клубига қарши ўтказади.



