UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  3 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  2 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Назорат учрашуви. «Андижон» - «Бухоро» 0:2 Янгиликлар

Назорат учрашуви. «Андижон» - «Бухоро» 0:2

Теглар :  АндижонБухоро
«Андижон» бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказди. Тошкентда йиғин ўтказаётган «бургутлар» бу сафар олий лига вакили «Бухоро» билан куч синашди.

Пойтахтда қор ёғаётгани боис, ҳаво харорати ҳам совуб кеткан. Шунга қарамай футболчилар ўзларини кўрсатишга уринмоқда дейиш мумкин.  Ўйинда Баҳром Нарзуллаев дублга эришиб, «Бухоро»га ғалаба келтирди.

Дарвоқе, ўткан шанба куни «Андижон» Тошкентда «Бунёдкор» ўринбосарлари билан назорат учрашувини ўтказиб 0:0 ҳисобида дуранг қайд этганди.

«Бухоро»га қарши учрашувда Виталий Легай қуйидаги таркибдан фойдаланди:  Азиз Абубакиров (Баракатилло Исроилов), Фарруҳ Бекмуратов, Абдурасул Комилов, Мансур Маҳсудов, Аброр Комилов, Абдулазиз Ёқубов, Жаҳонгир Мақсудов, Мирзоҳид Мирсаидов, Бахтиёр Қосимов, Аҳрор Ўктамов.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Лочин Долимов, Дилмурод Маҳмудов, Қаҳрамон Маҳамаджонов, Акбар Ходжаев, Ойбек Нурматов, Ғайрат Жўраев, Фарҳод Бекмуратов, Санжар Асқаралиев, Мақсуд Маҳмудов, Иброҳим Отахонов, Алишер Абдувоҳидов.

“Бухоро”: Эркин Жабборов, Миржалол Жумаев, Ислом Холиқов, Элбек Равшанов, Хуршид Олимов, Нозим Умуров, Мирфайз Мухиддинов, Равшан Янгиев, Карен Абрамов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Бахром Нарзуллаев.

Заҳирадан майдонга тушганлар: Акмал Турсунбоев, Сардор Сулаймонов, Ориф Шамсиддинов, Алишер Шоғуломов, Эргаш Исмоилов, Элшод Дилмуродов, Владимир Баенко.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, жамоага маҳаллий посбон Лочин Долимов қўшилди. Кўрикда бўлиб турган ҳужумчи Бобур Фарҳодов эса ортга қайтиб кетди. Шунингдек мураббийлар яна бир қатор ёшларни синовдан ўтказмоқда.

Эртага «Андижон» яна бир назорат ўйинида майдонга тушади. Навбатдаги рақиб - «Пахтакор» ёшлар жамоасидир.

"Андижон" клуби матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика