UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12Расман: Ислом Тўхтахўжаев — "Андижон" футболчиси!  0 13:52Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!  5 13:30Кроос ЖЧ-2026 форматига қарши чиқди: "5:0 ёки 6:0 ҳисобидаги ғалабаларни эмас, сифатли ўйинларни кўришни истайман"  4 13:05Йилнинг охирги ўйинлари TVCOM'да  0 12:57"Арсенал" ва "Манчестер Сити" собиқ футболчиси "Кан" бош мураббийи этиб тайинланди  1 12:31Ўзбекистон U-18 терма жамоасининг Туркияга йўл оладиган таркиби эълон қилинди  1 12:15Маурицио Сарри юрагидан операция қилинди  0 11:52Кореяга кетиши кутилган футболчи "Сўғдиёна" билан шартномасини узайтирди  1 11:29Артета қишки трансфер ойнасида "Арсенал" таркибини кучайтиришга бел боғлади  2 11:05Бугун Қатарга қарши ўйнаймиз  3 10:21Расман. "Локомотив" ва "Сўғдиёна" каби жамоаларни бошқарган мураббий Пролига клуби бош мураббийига айланди  2 09:52Фарғона вилояти кубоги-2025. Финал учрашуви бўлиб ўтди  3 09:23"Реал" энг ёмонлар орасида иккинчи бўлди  1 08:54"Олимпик" собиқ бош мураббийи "Бухоро"да иш бошлайди  3 08:25Хуршид Ғиёсов: “Кучли амбицияга эга клуб сафида тўп тепиш мен учун шараф”  5

“Наврўз фестивали”: Энг яхшилар терма жамоага жалб этилди Янгиликлар

“Наврўз фестивали”: Энг яхшилар терма жамоага жалб этилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси майдонида ЎФА тавсиясига биноан Тошкент шаҳар футбол федерацияси ташаббуси билан 2004 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида "Наврўз фестивали" турнири бошланган эди.

Бугун фестивал тарзда ташкиллаштирилган баҳслар ниҳоясига етди.

Дастлабки учрашуда “Пахтакор” жамоаси ёшлари Наманганнинг "Odil Junior" жамоасини мағлубиятга учратишди. Иккинчи ўйин “Локомотив” ва “Насаф” футбол академиялари ўртасида кечди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларигача ҳисоб 2:2 кўринишида эди, саноқли дақиқалар қолганда пойтахтликлар ҳал қилувчи тўпни киритишди.

Фестивални ташкил этишдан мақсад натижа эмас, балки 14 ёшли ўсмирлар терма жамоасига номзодлар саралаб олиш эди. Мазкур терма жамоа бош мураббий Азамат Абдураимов бошчилигидаги селекционерлар учрашувларни кузатиш жараёнида истеъдодли ёшларнинг рўйхатини тузишга эришдилар. Унга кўра, “Пахтакор”, “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоаларидан 5-6 нафардан, “Локомотив”, “Спартак” ва "Odil Junior" жамоаларидан 1-2 нафардан номзодлар терманинг дастлабки таркибига киритилишди. Мазкур сараланган таркиб эртага "Бунёдкор" футбол академиясида “Бунёдкор”нинг 15 ёшли тарбияланувчиларига қарши назорат ўйинида майдонга тушиши белгиланган.


Табиийки, бу таркиб Абдураимов учун якуний эмас, таркиб йил давомида шаклланиб борилиши бош мураббийнинг иш режасидан ўрин олган. Қолаверса, яқинда 14 ёшлилар ўртасида ЎФА тақвими доирасида ўтадиган турнирдан кейин яна таркибга бир қатор номзодлар киритилиши белгиланган. Шу турнирлар сўнггида юз нафарга яқин кенгайтирилган таркиб тузилиши, апрель, март ва май ойларида ташкил этиладиган ўқув-машғулот йиғинлари давомида ёшлар саралаб олиниши ва якунда 30-40 нафарли таркиб шакллантирилиши бўйича режа ишлаб чиқилган.

Иш режасида шу йилнинг ёз ойларида Марказий Осиё давлатларининг бирида айнан шу ёшдаги ўсмирлар ўртасида Марказий Осиё давлатлари  ўртасида ўзига хос халқаро турнир ўтказиш ҳам ўрин олган.  

24 март.
"Пахтакор" - "Odil Junior" – 3:1
"Локомотив" - "Насаф" – 3:2

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика