UZ

Сўнгги янгиликлар

23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  72 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:48"Рома", "Милан", "Ювентус" ва "Интер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  13 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  3 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0 22:18Суперлига. "Хоразм"нинг 6 ўйинлик ғалабасиз серияси "Машъал" билан баҳсда якунланди  11 21:52Бизда ҳам пляж футболи бўладими?  3 21:38Фарҳод Нишонов: "Бизга вазиятларни якунлашда тажриба ва совуққонлик етишмаяпти"  0 21:20"Барселона", "Реал" ва "Атлетико" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  14

"Навбаҳор": Ёшларимиз “ЎзТонгХонгКо”га ютқазишди Янгиликлар

"Навбаҳор": Ёшларимиз “ЎзТонгХонгКо”га ютқазишди

Андижон шаҳрида бўлиб ўтаётган “Ҳоким кубоги” мусобақасининг 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Турнирда қатнашаётган "Навбаҳор" ёшлари иккинчи учрашувни Андижоннинг “ЎзТонгХонгКо” жамоасига қарши ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Фаолияти давомида олий ва биринчи лигада тўп сурган футболчилардан ташкил топган жамоага қарши баҳсни ёшлар муносиб тарзда ўтказишга ҳаракат қилишди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, танаффусдан кейин ёш “навбаҳор”чилар Ғолиббек Каримовнинг олис масофадан йўллаган зарбасидан сўнг ҳисобни очишганди. Лекин, ғалабани сақлаб қолиш насиб этмади. Андижонликлар ғалаба голларини ўйиннинг сўнгги дақиқаларида нишонлашди.

Учрашувни "Навбаҳор" ёшлари қуйидаги таркибда ўтказишди: Мирзоҳид Маматханов, Иброҳим Исмоилов, Искандар Сиддиқжанов, Ҳожиакбар Юнусов, Ғолиббек Каримов Шоҳруҳбек Аҳмадалиев (Аюбхон Жўраев), Аббос Ғуломов, Аҳмад Мамадалиев, Омонулло Мирзаев (Ислом Абдуқодиров, Абдулқодир Собиров), Шодиёр Шарофиддинов (Исмоил Абдураимов), Илҳом Алибоев (Абдулазиз Жалилов).

"Навбаҳор" “А” гуруҳида иккита ўйинда бир очко жамғаришга эришишди. Сўнгги тур ўйини эса 19 февраль куни Андижоннинг “ЎзДонгЖу” жамоасига қарши ўтказилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика