"Навбаҳор": Хайрулло Каримовни табриклаймиз

Narzulla Saydullayev
22 апр 2016, 08:16
Бугун "Навбаҳор" ҳимоячиси Хайрулло Каримовнинг таваллуд куни.

Жамоа сардори ўзининг 38 ёшини қарши олмоқда. Шу муносабат билан "Навбаҳор" футбол клуби раҳбарияти, жамоа аъзолари ва барча мухлислар номидан Каримовга узоқ умр, соғлик-саломатлик ва профессионал фаолиятида улкан зафарлар тилаб қоламиз! Умид қиламизки ушбу мавсумда Хайрулло ишончли ўйинлари орқали "лочинлар" ғалабаларига ўз хиссасини қўшиб боради. Яна бир бор туғилган кунинг муборак бўлсин, Хайрулло!



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz