UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  0 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  1 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  18 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  1 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  5 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  13 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  2 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  7 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1

"Навбаҳор" "Уфа" билан муроса кўчасини танлади Янгиликлар

"Навбаҳор" "Уфа" билан муроса кўчасини танлади

Теглар :  НавбаҳорУфа
Хабарингиз бор, "Навбаҳор" айни пайтда Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Наманганликлар мазкур йиғин доирасидаги навбатдаги назорат-синов баҳсини Россиянинг “Уфа” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувнинг 1-бўлимида дарвозаларга тўп киритилмади ва жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан йўл олди.

Баҳснинг 2-бўлимида ҳар икки клубнинг захирадан майдонга тушган футболчилари гол уришди. Учрашувнинг 68-дақиқасида "Навбаҳор" ҳужумчиси Жасур Яхшибоев ҳисобни очган бўлса, 75-дақиқада уфаликларнинг колумбиялик форварди Дилан Ортис пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди ҳамда ушбу ўйиннинг 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланишини таъминлади.

Учрашувнинг 48-дақиқасида наманганликлар ҳимоячиси Даврон Ҳошимов қизил карточка олиб, майдондан четлатилган.

“Лочинлар” Туркия йиғини доирасидаги навбатдаги ўртоқлик баҳсини 16 февраль куни Россиянинг “Балтика” клубига қарши ўтказишни режалаштиришган.


“Навбаҳор” – “Уфа” – 1:1 (0:0)

Голлар: Жасур Яхшибоев (68) – Дилан Ортис (75-пен.).

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов, Давронбек Ҳошимов, Игорь Голбан, Милош Милович, Лука Чермель, Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров, Аброр Исмоилов, Йован Жокич, Асадбек Собиржонов, Темурхўжа Абдухолиқов.

Захирадан майдонга тушганлар: Жасур Яхшибоев, Жамшид Болтабоев, Иброҳим Йўлдошев, Шаҳбоз Жўрабеков, Фаррух Икромов.

“Уфа”: Иван Кукушкин, Лев Ушахин, Эрвинг Ботака, Александр Сухов, Эгаш Касинтура, Андрей Никитин, Данила Емельянов, Артём Погосов, Артём Голубев, Алексей Евсеев, Роман Минаев.

Захирадан майдонга тушганлар: Дилан Ортис, Кэтэлин Карп ва “Уфа” кўригида бўлган 4 нафар янги футболчилар. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика