

Breaking: Суперлигада илк истеъфо "Навбаҳор"да кузатилди
Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган “Навбаҳор” 1-турда ўз майдонида “Сўғдиёна”га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (0:1) жамоа раҳбарияти жамоа мураббийлар штабида ўзгариш қилишга қарор қилди. Клуб раҳбарияти қарорига кўра, шу кунгача клубда маслаҳатчи – мураббий сифатида фаолият олиб борган тажрибали мутахассис Виктор Романович Жалилов “Навбаҳор”га бош мураббий этиб тайинланди.
“Навбаҳор”нинг янги мавсум олдидан ўтказган тақдимот маросимида қизиқ ҳолат рўй берган эди. Тадбирда сўзга чиққан “Навбаҳор”нинг эндиликдаги собиқ мураббийи Нўмон Ҳасанов “Мени услубимни биласизлар, шу боисдан ҳам “Навбаҳор” бу йил “Барселона” бўлади”, - деган эди. Шундан сўнг микрафонни қўлга олган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Aбдураззоқов шундай деди: “Азиз мухлислар, очиғини айтиб қўяй. Ҳасанов бундай гаплари билан узоққа бормайди, мен “реалчиман”.
Ўзбекистон Суперлигасидаги илк истеъфодан сўнг ижтимоий тармоқларда кўплаб фикр-мулоҳозалар янгради. Жумладан Твиттер тармоғида фойдаланувчилар ушбу ҳолатга ўз фикрини ёзиб қолдирди. Биз эса ушбу твитлардан энг сараларини йиғиб чиқдик.
Чиндан ҳам қизиқ ҳолат:
[instagram] Қизиқ. 1-турдаги мағлубият учун Н.Ҳасанов Навбаҳордан истеъфога чиқарилибди. Ҳокимбува айтганидек, Барса услубида ишлайдиган мураббий 2-тургаям етиб бормади )))) Буёғини кузатамиз. Жамоа мобода 2-турда Локомотивдан мағлуб бўлса яна мураббий ўзгартирадими? Виктор Жалилов - «Навбаҳор» бош мураббийи! Навбахор - ты космос! https://t.co/kvNWZwKBj3 Навбаҳор клуби Нўъмон Ҳасановни истеъфога чиқариб тўғри қилган бўлса, Жалиловни бош мураббий этиб тайинлаб хато қилибди. [/instagram]
Наманганнинг бош жамоаси учун янги мураббий тайинланди. Буёғига нима бўлади энди? Тақвимни биласизми?
[instagram] [/instagram]
3-турда Насаф, 4-турда АГМК, 5-турда Пахтакор билан ўйинларда ижобий натижа қайд этилмасачи?
Шунча мураббий топилармикан ишқилиб )))
Чемпионат бошланишидан аввал 3 ой давомида жамоани тайёрлаган мураббий биринчи мағлубиятданоқ истеъфога чиқарилди:
[instagram] [/instagram]
Уч ой Нўъмон Ҳасанов тайёрлади, хорижий йиғин, таркибни танлади. Биринчи мағлубиятданоқ истеъфо. Директорлар кенгаши йўқ, фақат битта ҳокимга қолган футболнинг бўлиши шу.
Изоҳсиз:
[instagram] [/instagram]
Мухлис томонидан янги мураббийнинг “Навбаҳор”га тайинланиши ҳақидаги фикри:
[instagram] [/instagram]
“Реал Мадрид” бир гол фарқи билан “олдинда”:
[instagram] Real - Barsa 1:0))) https://t.co/5aTWGvjFYb [/instagram]
Оғабек Самисов тайёрлади



