«Навбаҳор» сардори билан шартномани икки йилга узайтирди

Khoja
19 дек 2024, 07:56
Азим Аҳмедов яқин икки йилни «Навбаҳор»да ўтказади.

Томонлар 2026 йилнинг охирига қадар бўлган шартномани имзолашди.

Маълумот учун, Азим Аҳмедов 2023 йилнинг ёзидан бери «Навбаҳор»да ҳаракат қилмоқда. Ярим ҳимоячи жорий мавсум Суперлигада 19 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голга ассист қайд этди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia