

"34-дақиқада "Навбаҳор" вакиллари ҳужум уюштирган вақтда наманганлик ҳужумчи (Зоран Марушич – таҳр.) тепган тўп "Қўқон-1912" футболчиси (Мурод Холмуҳамедов – таҳр.)нинг ўнг қўлига тегиб, майдонни тарк этди. Мазкур вазиятда бош ҳакам (Раҳимбек Каримов – таҳр.) бурчак тўпи белгилади.
Ушбу ҳолатда ҳимоячининг қўли табиий равишда эмас ва тўп ундан ўтганда бўш қолган дарвозага кирар эди. Мутахассислар фикрига кўра, мазкур ҳолатда пенальти ва яққол голдан маҳрум қилгани учун ҳимоячига нисбатан қизил карточка кўрсатилиши керак эди.
Юқоридаги вазият ўйин тақдирига эмас, балки ҳисобига таъсир кўрсатгани инобатга олиниб, бош ҳакамга нисбатан огоҳлантириш ва ўйинда ишлагани учун паст баҳо берилади", – дейилади расмий хулосада.



