UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  15 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  7 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  4 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  3 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

"Навбаҳор" - "Машъал". Учрашувдан олдинги қизиқарли фактлар Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Машъал". Учрашувдан олдинги қизиқарли фактлар

Теглар :  МашъалНавбаҳор
Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" учрашувидан олдин "лочинлар" матбуот хизмати қизиқарли фактларни тақдим этди.

Ўтган турда мусобақа жадвалининг пешқадами (“Динамо”)ни сафарда мағлуб этган “Навбаҳор” бугун “Машъал”ни ўз майдонида қабул қилади.

Ўзбекистон чемпионатининг ушбу мавсумида Муборакликлар “Динамо” билан бирга энг кам гол ўтказиб юборган (1 дона) клуб бўлиб туришибди. “Газчилар” дарвозасини Марат Бикмаев ишғол қилган холос.

Худди “Навбаҳор” каби “Машъал” таркибида ҳам Ўзбекистон чемпионатининг жорий мавсумида биттадан ортиқ гол урган ўйинчи ҳозирча йўқ.

Ҳозирча “Машъал” сафарда гол ўтказмаган. Бундай кўрсатгич билан шунингдек “Динамо” мақтана олади холос.

Муборакликлар ўтказилган 4 ўйиннинг учтасини ўз майдонида ўтказганини қўшимча қилиш лозим. Шу боис жамоа меҳмондаги ўйинларда 100 фоизли кўрсатгич қайд этмоқда.

“Навбаҳор” ҳар бир ўйинда гол уришни уддаламоқда. “Машъал” эса биринчи турда “Локомотив” дарвозасига йўл топа олмаган.

Кетма-кет 3 ўйиндан буён “Машъал” ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб келмоқда. “Газчилар” дарвозабони Жавоҳир Илёсов 298 дақиқадан буён “қуруқ серия”ни намойиш этмоқда. Бу жорий мавсумда ҳозирча рекорд.



Ўтган турда майдондан четлатилган ярим ҳимоячимиз Ойбек Қиличев бугун жамоамизга ёрдам бера олмайди.

Бугунги учрашувни андижонлик Темурбек Тўхтасинов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Тўхтасинов Олий лиганинг амалдаги мавсумида бир ўйинда (2- тур, “Насаф” – “Бухоро” 2:1) ишлаган холос.

Бугун собиқ футболчиларимиз дарвозабон Ботир Носиров ва ўтган мавсумнинг биринчи ярмини "лочинлар" сафида ўтказган украиналик ярим ҳимоячи Владислав Павленко "Навбаҳор"га қарши майдонга тушиши мумкин.

Ярим ҳимоячимиз Мирзоҳид Ғофуров ва марказий ҳимоячимиз Ғиёс Комилов катта эхтимол билан собиқ жамоалари "Машъал"га қарши майдонга тушишади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика