"Навбаҳор": Комилов - апрель ойининг энг яхши футболчиси
02 май 2017 17:35
Янгиликлар
"Навбаҳор": Комилов - апрель ойининг энг яхши футболчиси
"Навбаҳор"нинг "телеграм" ижтимоий тармоғидаги расмий сахифасида жамоанинг апрель ойидаги энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида сўров ўтказилди.
Каналнинг 133 фойдаланувчиси мазкур сўровномада иштирок этиди. Унинг якунига кўра марказий ҳимоячимиз Ғиёсжон Комилов 40 фоиз (53 та) овоз тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди. Ярим ҳимоячимиз Ойбек Қиличев эса 24 фоиз (32) овоз билан иккинчи бўлди. Кучли учликни дарвозабон Асилбек Аманов 14 фоиз (18) овоз билан якунлади. 23 ёшли дарвозабонимиз кетма-кет тўртта "қуруқ ўйин" ўтказган чемпионатдаги ягона футболчи бўлиб турганини қўшимча қилиш лозим.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида "лочинлар" "Машъал" ва "Шўртан" устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, "Металлург" билан дуранг (0:0) қайд этишди ва "Пахтакор" майдонида имкониятни бой беришди. Ушбу лойихани ҳар бир ой якунига кўра эндиликда ўтказиб борилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар