UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  3 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  2 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  4 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 09:13"Ливерпуль" 19 ёшли футболчисини 25 миллионга сотди  4 09:02EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7 08:30Суперлига. Бугун 2 та учрашув бўлиб ўтади  7 08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  3 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  41 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  47 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0

"Навбаҳор" Канчельскисдан қарзини узди Янгиликлар

"Навбаҳор" Канчельскисдан қарзини узди

ОФК назорати остида ўтадиган лицензиялаш жараёни якунига яқинлашди.

Унинг энг муҳим мезонларидан бири — клубнинг амалдаги ёки собиқ футболчи ҳамда мураббийларидан қарздорлиги бўлмаслигидир.

ФИФА Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси 2021 йилнинг 25 август куни "Навбаҳор" футбол клуби ва унинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган ва россиялик мутахассис даъвосини қисман қондириб, "Навбаҳор" футбол клуби собиқ бош мураббийига тўлов амалга ошириши лозимлигини белгиланган эди. Шунингдек, яна бир собиқ мураббий Алексей Беленков бўйича ҳам низоли вазият мавжуд эди. Кейинроқ футбол клуби ва икки мутахассис ўртасида тинчлик битими имзоланиб, қарздорлик келишилган муддатлар оралиғида бўлиб тўланишига келишилди.

Куни кеча "Навбаҳор" Канчельскис билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди. Аввалроқ Беленковдан қолиб келаётган қарздорлик бартараф этиб бўлинганди. Шу тариқа, Андрей Канчельскис тўловнинг якуний қисмини қабул қилиб олганини ёзма равишда тасдиқлади. "Навбаҳор" эса россиялик собиқ мураббийлари олдидаги молиявий мажбуриятларини тўлиқ бажарди.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика