UZ

Сўнгги янгиликлар

15:50Olamsport: Хабибнинг энг кучли футболчилар рейтинги, Гэтжига қарши жанг учун қанча гонорар олиши ва бошқа хабарлар  0 15:38Карикатура: Пикфорд "Ливерпуль"ни асосий ўйинчисидан айирди  1 15:17"Барселона" ЧЛнинг янги мавсумдаги илк ўйини учун қайдномасини эълон қилди  8 14:53Это'О France Football'ни ҳурматсизликда айблади: "Мен ўнгда 1-2 мавсум ўтказганман, марказий ҳужумда эса 25 йил ўйнаганман"  6 14:50Coca Cola Суперлига. 19-тур рамзий терма жамоаси  0 14:29"Хоразм" "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  4 14:29Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 14:19Жонс январда МЮдан кетмоқчи  1 14:04Ўзбекистон МТЖ 12 ноябрь куни бўладиган ўйинга бир ҳафта олдин йиғилади  15 13:50Сабалета "Манчестер Сити"га қайтиши мумкин  1 13:28Неймар ПСЖ билан шартномани узайтирмоқчи, аммо клуб ҳали музокараларни бошламади  0 13:15"Турон" ва "Зомин" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:00Карикатура: Ибрагимович А Сериянинг энг яхши ўйинчисими?  3 12:37WhoScored: "Верона" - "Женоа" ўйини учун Шомуродовга нечи балл қўйилди?  37 12:13Оливер "Бавария" - "Атлетико" ўйинини бошқаради. У бунгача "Эвертон" - "Ливерпуль" ўйинида ишлаган эди  6

"Навбаҳор" футбол клуби Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик билдирди Янгиликлар

"Навбаҳор" футбол клуби Хайрулло Бозоровга миннатдорчилик билдирди

Шу кунгача Наманган вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси, вилоят футбол ассоциацияси президенти лавозимларида фаолият юритиб келган Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров 25 сентябрь куни Фарғона вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Хайрулло Бозоров 2015 йил 25 ноябрь кунидан буён айни вақтгача Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Ўтган сал кам 5 йилга яқин вақт давомида Хайрулла Ҳайитбаевич вилоятни янада ривожлантириш, обод қилиш борасида кўплаб хайрли ишларни амалга оширди. Спорт, шу жумладан, футболнинг ашаддий мухлиси бўлган вилоятнинг собиқ раҳбари даврида Наманганда миллионлар ўйинига бўлган эътибор анча ошди.




Жумладан, вилоят футбол ассоциациясига таниқли собиқ футболчи Шуҳрат Мирхолдиршоев 1-вице-президент этиб тайинланди. Вилоятнинг бош жамоаси “Навбаҳор” 2018 йилда 14 йиллик танаффусдан сўнг, бронза медалини қўлга киритди.

Айнан Хайрулло Бозоровнинг қўллаб-қувватлаши боис, Намангандан кўплаб иқтидорли футболчилар етишиб чиқишди. Бунга мисол тариқасида айни пайтда “Навбаҳор” ва ёшлар жамоасида тўп сураётган Азизбек Турғунбоев, Аббос Ғуломов, Сардор Теляков, Комилжон Тожиддинов, Ҳусайн Эргашбоев, Ислом Абдуллахонов, Улуғбек Акназаров, Комилжон Тожиддинов ҳамда Ҳусайн Эргашбоев каби футболчиларни келтириш мумкин.

Айнан Хайрулло Ҳайитбаевичнинг ташаббуси билан асли наманганлик бўлган кўплаб ўйинчилар “Навбаҳор”га қайтарилди.

Бунга Азимжон Аҳмедов, Ғиёсжон Комилов, Тоҳиржон Шамситдинов, Исломбек Исоқжонов, Ислом Рашидхонов, Абдулҳай Исмоилов, Сардор Теляков ва Шоҳруҳ Маҳмудҳожиевларни мисол келтириш жоиз.



Наманган вилояти собиқ раҳбарининг миллионлар ўйинига бўлган улкан эътибори боис, узоқ йиллик танаффусдан сўнг, “Навбаҳор”дан биратўла 5 нафар футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-машғулот йиғинига жалб этилди.

Бундан ташқари, айнан Хайрулло Ҳайитбаевичнинг ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши натижасида “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳ майдони ҳамда унинг захира майдонининг майсаси янгиланиб, ҳар икки майдон замонавий кўринишга келтирилди. Шунингдек, “Марказий” ўйингоҳга катта ҳажмдаги замонавий LED табло, шунингдек, ҳаракатланувчи матнли электрон таблолар ўрнатилди.

Хайрулло Бозоров шунингдек, болалар футболига ҳам катта эътибор қаратди.

Айнан Хайрулла Ҳайитбаевичнинг қўллаб-қувватлаши натижасида “Навбаҳор”нинг U-18 ёшлар жамоаси U-18 жамоалари ўртасидаги чемпионатда қаторасига 2 йил 2-ўринни қўлга киритди. Наманган вилоят 1-сонли футбол маҳорат мактаби ва “Навбаҳор” ПФК қошидаги 17-сонли “Навбаҳор - Умид” футбол мактаби тарбияланувчилари кўплаб республика ҳамда халқаро мусобақаларда совринли ўринларни қўлга киритишди.

Футболга кўрсатган улкан эътибори сабабли, Хайрулло Бозоровга 2018 йили Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг махсус кубоги топширилганди.



Шунингдек, жорий йилнинг 12 сентябрь куни Хайрулло Бозоровнинг қўллаб-қувватлаши натижасида Наманган вилоят 1-сонли футбол маҳорат мактабининг замонавий янги биноси фойдаланишга топширилди.

Мазкур бинонинг очилиш маросимида иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш ҳамда кенг оммалаштириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш борасидаги салмоқли ҳиссалари учун Хайрулло Бозоровни мамлакатимизда жорий этилган “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлади.



Қисқаси, Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоров вилоят раҳбари сифатидаги сал кам 5 йиллик фаолияти давомида Наманганни ҳар томонлама ривожлантирди ҳамда футболга ҳам катта эътибор қаратди.

Хайрулло Ҳайитбаевич "Навбаҳор"нинг ўз майдонида ўтказиладиган ҳар бир ўйинига ташриф буюриб, жамоа аъзолари билан суҳбатлашиб, уларнинг кўнгилларини кўтариб, ғалабалар сари руҳлантирарди.

“Навбаҳор” ПФК Хайрулло Ҳайитбаевич Бозоровга янги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қолади.

Барчаси учун Сизга раҳмат, Хайрулло Ҳайитбаевич!, - деб ёзади “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

Рейтинг: +44   

Фикрлар

+11   
26 сен 13:14:37
FC.Neftchi
Fargonaliklar va Neftchi uchun bu mavsumdagi eng zor transfer bo'ldi Yangi Hokimimiz
+8   
26 сен 13:16:18
Farhod_bek1990
Futbol Asatsiamizga rahbar qilib tayinlash kerak shu insonni.
+5   
26 сен 14:28:09
FC CHELSEA NAVBAXOR
Валихонов Фарходжон фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Фаргонага, фаргоналик футбол мухлисларига бу инсонни оллохни УЗИ етказди !!! Умид киламизки Фаргона футболни худди шонли даврларига кайтариб беради!!!!
Endi Neftchini kutib qolamiz.
Omad vodiy jamoalariga.
+5   
26 сен 13:48:34
Валихонов Фарходжон
Фаргонага, фаргоналик футбол мухлисларига бу инсонни оллохни УЗИ етказди !!! Умид киламизки Фаргона футболни худди шонли даврларига кайтариб беради!!!!
+5   
26 сен 13:10:33
Азамат32
Янги хокимам футболга фанатикану
+4   
26 сен 17:36:20
ФАН*
Узбекистон тарихида хали хеч бир хоким бу даражада иззат-икром билан кузатилиб, шоду-хуррамлик ва катта умидлар ила кутиб олинган эмас.

Ганиевни Фарг'онадан кетиш хабарини ахоли томонидан чексиз кувончлар билан карши олиниши хам хали хеч бир вилоятда содир булган эмас.

Фарг'оналик дустларимизни табриклаймиз !!!
+4   
26 сен 14:26:24
Sherzod Chelsea
Нефтчини обчикинг хоким буво сиздан умидвормиз
+4   
26 сен 13:59:15
fotboll.uz
Фаргоналик футбол мухлисларини табриклаймиз Навбахор янги хоким билан янги чуккини забт этишини тилакдошимиз ОЛГА НАВБАХОР
+4   
26 сен 13:15:40
М.Ю
М.Ю фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хаммаси учун катта рахмат. НАВБАХОР мухлислари номидан.Килинган мехнатларингиз натижаси ХУДО хохласа келажакда уз мевасини беради.Киган мехнатларингизга рози булинг.
Шавкат Абдураззаков хам Хайрилло Бозаровдан кам иш килмайди.Аслида Шахар хокими булиб юрганда биргаликда жамоага ёрдам килишган.
+4   
26 сен 13:11:55
М.Ю
Хаммаси учун катта рахмат. НАВБАХОР мухлислари номидан.Килинган мехнатларингиз натижаси ХУДО хохласа келажакда уз мевасини беради.Киган мехнатларингизга рози булинг.
+3   
26 сен 15:25:34
azamlawer
Фарғона қутулганига хурсанд
+3   
26 сен 13:52:22
Navbakhor_Nam
Yahwi inson! Fargonaliklar hudo holasa Hayrulla Hayitboyevich nafaqar futbol sohasida balki barcha sohalarda fargona viloyati uchun mehnat qiladi agar Neftchi jamoasi super ligaga qaytsa biz bundan faqat hursand bolamiz Alloh iwlarini rivojini bersin barchasi uchun raxmat Hayrulla Hayitboyevich!
+3   
26 сен 13:29:23
Abantur Abanturovich
XUDO HOHLASA, YANGI HOKIM SER SARKISYANNI QAYTARADI, DEGAN UMIDDAMIZ! SHUNDA SARKISYAN QASDDANAM NEFTCHINI AVVALGI HOLATIGA QAYTARADI.
+3   
26 сен 13:25:03
Akbar Qirol
ANA ENDI NEFTI4I OLIY LIGAGA QAYTIWIGA IWONSELA BOLADI. ANA XOKIMU MANA XOKIN. OXIR OQIBAT FARGONAYAM ZOR XOKIMGA EGA BOPTI. XAYRULLO BOZOROV ORQALI NEFT4I XUDO HOLASA YANA OLIY LIGAGA QAYTADI
+3   
26 сен 13:24:23
Akbar Qirol
ANA ENDI NEFTI4I OLIY LIGAGA QAYTIWIGA IWONSELA BOLADI. ANA XOKIMU MANA XOKIN. OXIR OQIBAT FARGONAYAM ZOR XOKIMGA EGA BOPTI. XAYRULLO BOZOROV ORQALI NEFT4I XUDO HOLASA YANA OLIY LIGAGA QAYTADI
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика