"Навбаҳор" "Бухоро"га қарши тайёргарликни Тошкентда давом эттиради

Narzulla Saydullayev
15 май 2017
Бухорода ўтадиган ўйингача вақт оз қолганлиги сабабли “Қўқон-1912” жамоасига қарши учрашувдан сўнг "Навбаҳор" аъзолари одатдагидек қисқа муддатлик дам олиш имконига эга бўлишмаганди.

Икки кун давомида Наманганда шуғулланган асосий таркиб вакиллари бугун эрталаб Тошкентга йўл олишди. Пойтахтда ўтказиладиган икки кунлик машғулотлардан сўнг Бухоро сари юзланилади. Жамоа аъзолари 17 май куни эрта тонгда кўҳна шаҳар сафарига отланишади.

18 май санасига белгиланган “Бухоро” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувни бошланиш вақти эълон қилинди. “Бухоро” спорт мажмуасидаги баҳс соат 18.30да бошланади. Ҳар икки жамоа ёшлари бир кун олдин “Умид” ўйингоҳида куч синашишади. Ёшлар ўртасидаги ўйин эса соат 17.30да бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz