"Навбаҳор" - "Бухоро" учрашувида 4та қизил карточка кўрсатилди

Narzulla Saydullayev
14 окт 2016
Олий лиганинг 25-турида "Навбаҳор" - "Бухоро" учрашуви бўлиб ўтмоқда.
"Танаффус пайтида футболчилар ўзаро ҳисоб-китоб ишларига киришишгани учун тўртта четлатиш бўлди. "Навбаҳор"дан Дилшод Жабборов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов "Бухоро"дан Шавкат Муллажонов ва Баҳодир Пардаевлар қизил карточкага лойиқ кўрилишди", - деб ёзади "Навбаҳор" клубининг телеграмдаги расмий канали.

Учрашувнинг 35-дақиқасида мезбонлар вакили Дилшод Жабборов ҳисобни очганди. 52-дақиқада Азиз Ибрагимов ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсни Бахтиёр Намозов бошқариб бормоқда. Маълумот учун, Намозов бу мавсумда олий лигада ҳозирга қадар 12та ўйинни бошқарган ва 2та қизил карточка кўрсатган эди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia