UZ

Сўнгги янгиликлар

08:27Сетьен “Барса”дан 4 миллион евро талаб қилмоқда  0 07:58Аллегри “Челси”га келмайди  0 07:28Франция чемпионати. ПСЖ бир киши кам бўлиб қолган рақибини аяб ўтирмади  0 07:13Бундеслига. Холанднинг дубли “Боруссия”ни мағлубиятдан қутқара олмади  1 07:00Eplmanager.com. Янги "The Merseyside league" совринли лигасини кутиб олинг!  0 06:35Лига 1. "ПСЖ" - "Монпелье" 4:0, Килиан Мбаппедан дубль  0 06:30Бундеслига. "Боруссия М" - "Боруссия Д" 4:2  1 00:55Эль-Шаарави собиқ жамоасига қайтмоқда  1 00:30Милнер: "Баҳона қилмаймиз. "YNWA"га мухтожмиз"  3 00:15Куман: "Барселона"да ўйнаётган футболчи пенальтида адашмаслиги керак"  1 00:01Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:55"Милан" навбатдаги трансферни эълон қилди  6 23:48Алли сафдан чиқди  0 23:43ОЧЛ қуръаси олдидан: "Пахтакор" нега 3-саватчада? Бунинг сабаби шундаки...  38 23:40Моуриньо йўқ деди, "Реал"ни Рауль бошқариши мумкин  8

"Навбаҳор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов "Машъал"дан учралган мағлубиятдан кейин нима деди? Янгиликлар

"Навбаҳор" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов "Машъал"дан учралган мағлубиятдан кейин нима деди?

Суперлига 24-турдан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" (3:0) учрашувида сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов фикрларини билдириб ўтди.





"Аввало "Машъал" жамоасини ҳақли ғалаба билан табриклайман. Биринчи голдан сўнг кўп нарса ўзгариб кетди. Биринчи бўлимда ўйинимиз ёмон чиқмади. Футболчилар яхши майдонда ўйнашга ўрганиб қолишибди. Паслар билан комбинацион футбол кўрсатишимизга қайсидир маънода майдон сабабчи бўлди. Ноқулай об-ҳаво сабаб машғулотларни залда олиб бордик. Мана шу омиллар ўйинимизни қовушмаганига таъсир кўрсата олди",- дейди Нўъмон Ҳасанов.

- Биринчи даврада марказлашган чемпионатда ўтган учрашувда "Навбаҳор" 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди, бугун эса йирик ҳисоб қайд этилди. "Машъал" "Навбаҳор" учун ноқулай рақибга айланиб улгурдими?

- Биринчи даврадаги ўйинда мен йўқ эдим, трибунада ўтиргандим. Кўраётган бўлсангиз бизда ўйинимиз ўзгарди. Учта ўйинда ғалаба қозондик. Кўпроқ паслар билан ўйнай бошладик. Балки сиз айтганингиз тўғридир. "Машъал" биз учун ноқулай рақиб. Ўйинимиз ўхшамади, сифатли майдонда бошқача ҳаракат қилишимиз мумкин эди.

- Учта голда кимнинг хатоси кўпроқ бўлди ҳимоячиларними ёки дарвозабонни?

- Биринчи голда дарвозабоннинг хатоси кўпроқ бўлди. Чунки биз пас билан биринчи зонадан иккинчи зонага ўтамиз. Тўпни тепавериб ўзимизга ўзимиз гол олиб келдик. Умуман ҳамма хато қилди. Йигитларда шашт ва шижоат кўринмади. Бу ўйинга тайёргарликдан ўзимни ҳам кўнглим тўлмади. Фитнес залида машғулотларни ўтказдик.

- Суперлигада қайси клубларнинг майдонини "Машъал"никидан ҳам ёмон дея оласиз?

- Авваллари ҳам бу ерда майдон ҳолати яхши бўлган. Совуқданми ёки қор сабабми майдонда тўп юрмади. Ҳозирги вақтда "Навбаҳор" майдони энг яхшиси дея оламан. Қишки мавсумда чемпионат ўйинлари бўлмас эди. Мавсум вақтлироқ якунланарди.

- Андрей Канчельскис давридаги қайси ғояларни йўқотиш қийин бўлмоқда?

- Андрей Канчельскис бошқарувида жамоа узун тўплар билан ўйнарди. Асосан йигитларни руҳиятини кўтаришга ҳаракат қиляпмиз. Ҳамма мураббий ҳар хил, услуби, фалсафаси турлича.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+10   
24 ноя 17:15:17
Nematjon
хечкиси йук газни босинг Нумон ака
+8   
24 ноя 20:20:46
FK Navba-FK Real
Навбахор учун энг яхши вариант Усмон Аскаралиев. Бошкаси жон куйдирмайди. Факат сокка килади. Навбахорга Усмон Аскаралиев бош мураббий булиши керак.
+6   
24 ноя 19:48:35
Oybek9545
Навбахор кучли жамоалар билан яхши уйнайди,лекин кучсиз жамоалар билан кучсиз уйнайди.
+5   
24 ноя 17:16:17
Kamol505.
хамма келиб олиб бахона килаверади жонга тегди Хасанов Канчелскис кетиши билан манга вакт керак болла хатто пас хам бера олмаябди деб мазги котирганди хозирхам шу ахвол. нима Супер мупер лигада хамма майдон зурми? нари борса 12 та командадан 3 та майдон нармалние колганлари шунака огорот булиб ётибди. бу билан бутун мавсум давомида 6 та уйинда ютсак булди деганими? ушандахам сафарда юта олинса!!! 1 йил олдин Навбахорни хар бир уйинига камида бир соат олдин борар эдим хатто сафр уйинларига водийда булса худди уйда уйнаётгандай узоклик килмай борар эдим, хозир Наманганда булган уйингахам чикгим келмаябди.
+4   
24 ноя 20:29:14
3232
Buyam boxonachikanu
+4   
24 ноя 20:04:00
Кукон 1912-Челси
Навбахор томом булди бу кетиши булса келаси мавсум супер лигада колиш учун курашади
+4   
24 ноя 19:20:51
Алим
Сан айт очигини камандамизга кариялар бор машалга кучимиз йитмади деб .Азимбой анаву Тожик жумавойми уша уйинни курдим 25тала паст нотугри килди.яна эшакга ухщаган Хошимов яна руслар хаммасига пул керак наманганни мухлисларини сикиб куйибди була машални ёшлари учиб кетяпди.энди Навбахорни уйини курмайман
+4   
24 ноя 18:43:45
Имомрасул
Кароччи чичиб экиб куйдинглар хаммаларинг уятсиз юзсиз виждонсизлар
+4   
24 ноя 18:26:19
YAZMARKAZ
Хуллас Навбахорни тамом килишди
+4   
24 ноя 18:11:32
ММ&М
Нима бошқа жамоалар туркияда машғулот ўтказдими, бахонани қаранг.
+4   
24 ноя 18:05:13
Dima_milan2310
Bu odam umuman murabbiylikka arzimidi professional buganda barcha aybni buyniga olardi bu faqat avvalgi trenerni uyinchilarni aybdor qiladi. Mashal xam shu maydonda uynadi
+4   
24 ноя 18:01:19
Граф Монтo Kpиcтo
Эски касалини бошлабди. Иккинчи тайимда ставша ошган булса керак-да ( букмерский команияда). Шахир-махир. Шу хам тренер-ми.
+4   
24 ноя 17:33:37
Badjio
Хасанов Навбахорга мос мурабий эмас деб биламан
+3   
24 ноя 18:21:24
Яхшидур аччик Хакикат
Келган кунлари маглубиятга учраса болаларни айбларди. Энди булса майдон айбдор Номонда умуман айб йук. Бабаяндан бир чиройли уйнаётган Пахтакорни кабул килволиб кутига тиккан эди. Кейин Куконни расво килди. Энди навбат Навбахорга келди. Демак кимгадур сотувчи тренер керак эканда. Номонни Намангандан кувиш керак. Бир махаллар шу Номон Темирйулчида уйнаб Пахтакорга утганида Темирйулчига карши майдонга тушмас эди уз шахрига содиклиги туфайли. Шу содик ит уз шахри жамоасиникутига тикди. Уз шахри жамоасига вафо килмаган бу галамис Наманган жамоасига вафо килармиди.
+3   
24 ноя 17:23:12
Алпомиш
Навбахор, Муминжонов Илхомнинг даврида гуруллади. 14 йиллик танаффусдан кейин совриндор 3- уринга Навбахорни михлаб кетди. Баъзи ношукурлар фитна уюштирмаганда 1- уринга хам эришилар эди. Шуни айтадиларда "" Семизликни куй кутаради"" деб.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика