

Юртимизда ҳамон карантин давом этаётганлиги, қолаверса, Республика махсус комиссиясининг қарори ҳали ҳам кучда эканлигини инобатга олган ҳолда, Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – АГМК жамоалари ўртасидаги учрашув мухлисларсиз ўтказиладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – АГМК жамоалари ўртасидаги ўйин 10 сентябрь куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 19:00 да бошланади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати



