

Championat.asia журналисти Фахриддин Рўзиевнинг хабар беришича, "Навбаҳор" 22 ёшли футболчининг трансфер ҳуқуқини 250 млн сўмга сотиб олган. Шартномада охирги муддат сифатида ўтган йилнинг 1 октябрь санаси кўрсатилган бўлса ҳам, тўлов ҳалигача амалга оширилгани йўқ.

Шунингдек, "лочинлар" раҳбарияти Александр Касьяннинг ижараси учун АГМК олдида пайдо бўлган мажбуриятини (200 млн сўм) ҳам ҳозирча бажармаган.



