"Навбаҳор" 7 йилдан сўнг битта ўйинда 6та гол ўтказиб юборди
23 окт 2016 15:03
Янгиликлар
"Навбаҳор" 7 йилдан сўнг битта ўйинда 6та гол ўтказиб юборди
Наманганнинг "Навбаҳор" клуби олий лиганинг 26-турини сафарда "Насаф"га қарши ўтказиб 0:6 ҳисобида ютқазди.
Сўнгги бор "лочинлар" олий лигада бундан 7 йилу 4 кун аввал битта учрашувда 6та гол ўтказиб юборган эди.
2009 йилнинг 18 октябрь санасида "Навбаҳор" "Пахтакор"га 0:7 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Ўша йил жамоа "Бунёдкор" билан ўйинда 0:6 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
"Лочинлар" 2016 йилда бешинчи марта йирик ҳисобда мағлуб бўлишди. Бу борада фақат "Обод" клуби (6та йирик мағлубият) "Навбаҳор"дан "устун".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар