

Табиийки, бунда чипталар савдосидан клублар маълум бир миқдорда даромад кўряпти. "Навбаҳор" вице-президенти Отабек Саматов "Футбол ТВ" каналида эфирга узатилган "Бизнинг футбол" кўрсатувида 2024 йилда чипталар сотувидан тушган маблағ ҳақида маълумот берди.
"2024 йилда чипталар сотувидан тахминан 2,5 миллиард сўм тушум бўлган. Ундан аввалги мавсумда ОЧЛда ўйнаганимизда бундан ҳам катта даромад қилганмиз",- дейди Отабек Саматов.
Маълумот учун, 2024 йилда Намангандаги "Марказий" стадионга 101 853 нафар томошабин (ўртача 7 835) ташриф буюрди ва Суперлигада энг яхши учинчи натижани қайд этди.



