Навас ва Доннарумма ўртасидан "ола мушук" ўтди

Оқил Абдубарноев
22 дек 2021
ПСЖ посбонлари Кейлор Навас ва Жанлуижи Доннарумма ўртасидаги муносабатлар яхши эмас.

Ёзги трансфер ойнасида ПСЖ Жанлуижи Доннарумма билан шартнома имзолади, ҳозирда италиялик голкипер Кейлор Навас билан асосий таркибдаги ўрин учун курашмоқда. 

Франциянинг L’Equipe нашри дарвозабонлар ўртасида зиддият юзага келгани ҳақида хабар берди. Манбада Наваснинг "Ницца" дарвозабони Марчин Булка билан суҳбатидан парча келтирилган. Уларнинг иккаласи ҳам битта бренд остидаги қўлқоп кийишади. ПСЖ посбони: "Фақат кучли дарвозабонларгина шундай қўлқоп кияди", — деди. Бошқа бренддаги қўлқоп кийадиган Доннарумма эса бу ўз боғи томон отилган тош эканлигини тушунди.

Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 йилги мавсумда Жанлуижи Доннарумма ПСЖ таркибида 11 та, Кейлор Навас эса 15 та ўйинда майдонга тушган.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: L’Equipe