Насри: “Реал”да Зидан қўл остида тўп тепган бўлардим”

Aslanov Jasurbek
13 янв 2017
“Севилья” ярим ҳимоячиси Самир Насри Испания кубоги 1/8 финалида жамоасининг “Реал”га қарши баҳси олдидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, Зидан қўл остида “Реал”да бажонидил тўп суриши мумкинлигини айтиб ўтди.

“Зидандек мураббийнинг қўл остида “Реал”да тўп тепишим мумкинми? Албатта. Доима ҳам яхши футболчидан яхши мураббий чиқавермайди. Аммо Зиданнинг мураббийлик фаолияти ажойиб кечмоқда. “Реал” билан дастлабки 32 та учрашувида у Гвардиола, Пеллегрени ва Моуриньодан кўпроқ очко тўплашга эришди. У “Реал”ни Чемпионлар лигасида ғолиблик сари етаклади ва Ла лигада унинг жамоаси анчадан буён мағлуб бўлмаяпти. Турнир жадвалида ҳам яққол пешқадам. Унинг учун бу фантастик мавсум”.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As.com