UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1 23:55А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:45РПЛ. "Рубин" 90-дақиқадаги гол эвазига ғалабага эришди, Ашурматов эса...  0 22:47Никола Лазаревич: "Иккинчи бўлимда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди"  2 22:44АПЛ. "Арсенал" тўртта тўп киритилган "Ливерпуль"га қарши ўйинда ирода қайд этди  12 22:34Асрор Алиқулов: "Рақиблардан чўчиётганимиз йўқ"  1 22:20Суперлига. "Сўғдиёна" "Шўртан" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  10 22:13"Ал Иттиҳод" — "Ал Файҳа". Бошланғич таркиблар маълум  2 21:55Эл Классико. "Барселона" - "Реал Мадрид" 4:3, Мбаппедан хет-трик, Рафинядан эса дубл  38 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  2 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  528 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  2 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0

“Насаф”да ғалаба, “Навбаҳор”да дуранг, ОКМК ва “Пахтакор”да эса... ОЧЛнинг ғарб минтақасида биринчи тур баҳслари якунланди Янгиликлар

“Насаф”да ғалаба, “Навбаҳор”да дуранг, ОКМК ва “Пахтакор”да эса... ОЧЛнинг ғарб минтақасида биринчи тур баҳслари якунланди

18-19 сентябрь кунлари ОЧЛнинг гуруҳ босқичига старт берилди.

Ушбу мусобақадан Ўзбекистоннинг тўртта жамоаси иштирок этмоқда.

А гуруҳида “Пахтакор” мусобақани мағлубият билан бошлади. “Шерлар” илк турда кеча Тошкентда “Ал Айн”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди ва турнир жадвалининг охирги поғонасига тушиб қолди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса яна бир кутилмаган натижа қайд этилди. Туркманистоннинг “Аҳал”и Саудия вакили “Ал Фейҳа”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Б гуруҳида Қаршининг “Насаф” клуби мусобақани ғалаба билан бошлади. “Аждарлар” биринчи турда Иорданияга сафар қилишди ва маҳаллий “Ал Файсалий” жамоасини 90+7 дақиқада урилган гол эвазига мағлуб этишди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида эса “Ал Садд” ва “Шаржа” ўзаро дуранг ўйнашди.

C гуруҳида Олмалиқнинг ОКМК жамоаси илк турда мусобақа бош совринига даъвогарлардан бири бўлмиш “Ал Иттиҳод”да қарши майдонга тушди. Миржалол Қосимов шогирдлари ушбу баҳсда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Гуруҳнинг иккинчи баҳсида "Ал Қува Ал Жавия" “Сепаҳон” билан жанговар дуранг ўйнади.

Д гуруҳида ОЧЛ гуруҳ босқичининг дебютанти “Навбаҳор” баҳсларга киришди. Наманганликлар илк турда ОЧЛнинг тўрт карра чемпиони “Ал Ҳилол”га қарши майдонга тушди. Малком, Неймар каби футболчиларига қарши кечган баҳсда Бабаян шогирдлари ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди, бироқ 100 дақиқада ўтказиб юборилган гол, наманганликларни ғалабадан маҳрум қилди. Гуруҳнинг иккинчи турида “Нассаджи Мазандаран” “Мумбаи Сити”ни мағлуб этди.

Ғарб минтақасида ўзбек клублари йўқ ягона гуруҳ. Бироқ бу ерда Роналду бошчилигидаги “Ал Насср” бор. Саудияликлар илк турда “Персеполис”ни мағлуб этди. Иккинчи учрашувда эса “Ал Дуҳайл” Тожикистоннинг “Истиқлол”ини мағлуб эта олмади.

ОЧЛнинг иккинчи тур баҳслари 2-3 октябрь кунлари бўлиб ўтади. 2-турда "Насаф" "Ал Садд"ни, ОКМК "Ал Қува Ал Жавия"ни, "Навбаҳор" "Мумбаи Сити"ни қабул қилса, "Пахтакор" Саудия Арабистонига сафар уюштириб, "Ал Фейҳа"га қарши майдонга тушади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика