"Насаф" ва "Қўқон-1912" хайрия тадбирида иштирок этадилар

Tolibjon Qosimov
26 май 2015, 13:42
"Сайёд" сайти томонидан Болалар куни муносабати билан ўтказилинадиган ҳайрия тадбирида биз ҳам иштирок этишни мақсад қилганлигимиз ҳақида хабар бердик.
"Қўқон-1912" ва "Насаф" жамоалари мазкур бугун тадбирда қатнашиш истагида эканликларини билдириб ўтдилар. "Насаф" жамоаси ҳаттоки ўз футболчиларини юборишни ҳам режа қилаётган экан. Бу икки клубга катта раҳмат айтиб қоламиз. Қолган клубларни ҳам ҳамкорликка чорлаймиз.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia