

"Насаф" Саудия Арабистонида "Ал Фатеҳ" меҳмони бўлади, "Бунёдкор" эса Қатарда "Ал Жайиш" билан ўйнайди.
"Насаф" иштирокидаги ўйинни Тошкент вақти билан соат 20:00да СПОРТ телеканали тўғридан-тўғри намойиш этса, 22:20дан бошлаб "Бунёдкор" иштирокидаги баҳс ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади.
Хориждаги мухлисларимиз бу ўйинларни қуйидаги каналлар орқали томоша қилишлари мумкин бўлади:
"Ал Фатеҳ" - "Насаф" (20:00 Тошкент вақти)
beIN SPORTS 9 HD
Alkass Eight HD
"Ал Жайиш" - "Бунёдкор" (20:15 Тошкент вақти)
beIN SPORTS 1 HD
Alkass Six HD
Бундан ташқари бугун ўзбекистонлик Одил Аҳмедов ўйнаётган "Шанхай СИПГ" клуби ўз уйида Таиланднинг "Сукхотаи" клубига қарши ўйнайди. Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланадиган мазкур учрашувни Ўзбекистондагилар СПОРТ ТВ, хориждагилар beIN SPORTS 2 HD канали орқали томоша қилиш мумкин.



