"Насаф" тайёргарликни Туркияда давом эттиради

Mirjalol Normatov
31 янв 2022
Қисқа таътилга чиққан футболчиларимиз бугун Қаршидаги қароргоҳида йиғилишди.

Янги мавсумга тайёргарликни Қарши шаҳрида олиб бораётган "аждарлар" тайёргарликнинг учинчи босқичини Туркиянинг Анталия шаҳрида олиб боришади.

"Насаф" хориж йиғинида Россия, Грузия, Босния ва Герцеговина, Қозоғистон, Украина, Руминия жамоалари билан назорат учрашувида майдонга тушади.

"Аждарлар" 3 февраль куни Туркияга учиб кетади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Насаф" футбол клуби матбуот хизмати