UZ

Сўнгги янгиликлар

07:53Конте МЮни бошқаришга тайёр, аммо у 3 йиллик шартнома хоҳламоқда  0 07:28Карикатура: "Олд Траффорд"даги ўйин ҳақида қисқача  1 07:06Ван де Бек "Манчестер Юнайтед"дан кетиш учун агентини алмаштиришга қарор қилди  0 02:02АПЛ бомбардирлари  5 00:55Агарда "Барселона" ЕЧЛда гуруҳдан чиқа олмаса, Куман истеъфога чиқарилади  7 00:38"Манчестер Юнайтед"дагилар Контени энг яхши вариант сифатида кўрмоқда  6 00:15Холанд 2021 йилда бошқа ўйнамайди  4 23:58Туркия. 81-дақиқада пенальтидан гол урилмаган ўйинда "Бешиктош" "Галатасарой"ни мағлуб этди  0 23:34"Зенит" 7:1 рақамли футболкаларни сотувга чиқарди  9 23:13"Барселона" Дембеле билан шартномани узайтирмоқчи  5 22:50Рио Фердинанд "Манчестер Юнайтед" - "Ливерпуль" учрашуви сабабли касалхонага тушиб қолди  12 22:37Педрининг сафга қайтиш муддати кўпайди  2 22:23Зидан МЮни бошқармайди  18 22:02Муҳаммадали Ўринбоев — Суперлига жорий мавсумида майдонга тушган энг ёш футболчи  4 21:44Салоҳ: "Ўз футболимизни кўрсатмасак, бизга осон бўлмаслигини билардик"  4

“Насаф” рақиби “Моҳун Баган” cафидаги легионерлар ҳақида нималарни биламиз? Янгиликлар

“Насаф” рақиби “Моҳун Баган” cафидаги легионерлар ҳақида нималарни биламиз?

22 сентябрь куни “Насаф” Қаршида ОФК Кубоги ярим финалида Ҳиндистоннинг “Моҳун Баган” жамоасига қарши майдонга тушади.

Қуйида эътиборингизга рақиб жамоанинг легионерлари билан яқиндан таништириб ўтамиз.

Айтиш керакки, “Моҳун Баган” клубида Австралия, Фижи, Франция ва Ирландия мамлакатларидан олиб келинган легионерлар ОФК кубогида жамоага ёрдам бермоқда.

Рой Кришна (Фижи)

“Атк Моҳун Баган”нинг бугунги кундаги сардори ва тўпурар футболиси Рой Кришна 1987 йил 30 августь куни Фижи мамлакати Лабаса шаҳрида дунёга келган. Фаолияти мобайнида Янги Зеландия чемпионати кўп вақт тўп тепган. Дастлаб “Вайтакере Юнайтед” сафида 2008-2013 йиллар оралиғида ўйнаган. 2013 йилда бир муддат “Окленд Сити” шарафини ҳимоя қилган. 2014-2019 йилларда эса “Веллингтон Юнайтед”да фаолиятини давом эттирган. 2019 йилдан бошлаб эса у Ҳиндистонда тўп тепа бошлаган. Ўша йили у “Атлетико Калькутта” шарафини ҳимоя қилди. 2020 йилдан бошлаб эса “Атк Моҳун Баган” шарафини ҳимоя қилмоқда. Дарвоқе, Кришна 2019 йилда Ҳиндистон Суперлигасида 15та гл уриб, чемпионат тўпурарлар қаторидан ўрин олганди.

Кришна 2007 йилдан буён Фижи миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади. Шу вақтга қадар у терма жамоа либосида 41та учрашувда майдонга тушиб, 29 маротаба гол урган.




Уго Бумус (Франция)

Франциялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Уго Бумус 1995 йилнинг 24 июль куни Ренн шаҳрида дунёга келган. Фаолиятини Франциянинг қуйи лига жамоаси “Лаваль”да бошлаган. 2016-2018 йиллар оралиғида эса Марокаш чемпионат аъзоси “Могреб Тетуан” шарафини ҳимоя қилган. 2018 йилдан бошлаб эса фаолиятини Ҳиндистон чемпионатида давом эттирмоқда. Дастлаб у “Гоа”да бир муддат тўп тепди. Сўнгра, “Мумбаи Сити”га кўчиб ўтди. 2021 йилдан бошлаб эса у “Атк Моҳун Баган” аъзоси сифатида майдонга тушмоқда.




Дэвид Уильямс (Австралия)

Уильямс 1988 йилнинг 26 февраль куни Австралиянинг Брисбен шаҳрида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Дания, Австралия, Венгрия ва Янги Зеландия чемпионатларида тўп сурган. 2019 йилдан бошлаб эса Дэвид Ҳиндистонга келди ва “Атлетико Калькутта” клуби сафида тўп сурди. Сўнгра, 2020 йилдаг бошлаб “Атк Моҳун Баган”га кўчиб ўтди. Дэвид асосан вингер сифатида тўп суради.

Дэвид Австралия миллий терма жамоасига ҳам чақирилган. Фақатгина, 2008 йилда Хитойга қарши кечган Жаҳон чемпионати саралаш босқич учрашувида захирадан майдонга тушган.




Карл МакХью (Ирландия)

Ирландия фуқаролигига эга бўлган Карл МакХью 1993 йилнинг 5 февраль куни Леттермакавард шаҳрида дунёга келган. “Суиндон”, “Дандолк”, “Брадфорд Сити”, “Плимут Аргайл” ва “Мазервелл” клублари шарафини ҳимоя қилган МакХью 2019 йилдан бошлаб Ҳиндистонда тўп тепмоқда. Дастлаб у “Атлетико Калькутта”да ўйнади. 2020 йилдан эса “Атк Моҳун Баган”да тўп сурмоқда. Шуни айтиш керакки, Карл асосан марказий ҳимоя ва марказий ярим ҳимоя позицияларида тўп тепади.

Футболчи Ирландиянинг турли ёшдаги терма жамоаларида тўп тепган.


Рейтинг: +10   

Фикрлар

+3   
21 сен 12:42:48
Black jaguar
OFKdan qanday javob buldi , ertaga muhlislar stadionga kiritiladimi , bizni futbol rahbarlari juda ma'suliyatsiz ruxsat berilsa ham eplay olishmaydi , Out UFA , out PFL, out Kuchirenko.
+3   
21 сен 12:30:25
Хайрулла Ганихужаев
Бу камандани ютса керак бемалол омад тилаб коламиз насафга
+1   
21 сен 12:52:14
Насаф N1
Futbol 11 kishi uynaladi qurqma Nasaf bos gaziga
+1   
21 сен 12:42:11
Mr.Advokat
Nasaf nasib albatda yutadi !
+1   
21 сен 12:31:58
Aral988
Насафга омад
+1   
21 сен 12:30:38
fotboll.uz
Бу лигионерларда Насаф лигионер ва футболчилари кучли
   
21 сен 16:36:48
Elyorbek (Man. City)
Faqat pul ishlash uchun o'ynedida Hindiston,Xitoy,BAA,Qatar dagi legionerlar.Kariyera qilish uchun emas.
   
21 сен 16:31:22
Elyorbek (Man. City)
Nasaf shubxasiz bu o'yinda favorit.OMAD NASAFGA OFK KUBOGINI YUTASLAR XUDO XOXLASA
   
21 сен 16:29:26
Elyorbek (Man. City)
Qoyil Hindistonda ham legionerlay o'ynedikanmi.Sharmada.Silar hindlar serialilarni olorilar fudbol ga aralashmey.Daromat yaxshiroq undan.
   
21 сен 14:10:28
Далер Рахимов
Хайрулла Ганихужаев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу камандани ютса керак бемалол омад тилаб коламиз насафга
Бу командани бемалол ютиши хам керакда узи
   
21 сен 14:03:18
Mirishkor T 24 s/z
Mirishkordan 24 s/z DAN 50 lan odam boryapmiz uyini jonli Koʻrishka. Ruziqul aka qarang.xisob yirikroq boʻlsin 2-0 3-0 ga zeriktim 5-6 ta urivorisin yegitlani koʻpam orqada uynatmang.
   
21 сен 13:53:39
Salim negativlar
Black jaguar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
OFKdan qanday javob buldi , ertaga muhlislar stadionga kiritiladimi , bizni futbol rahbarlari juda ma'suliyatsiz ruxsat berilsa ham eplay olishmaydi , Out UFA , out PFL, out Kuchirenko.
Ca Diyor notog‘ri yani xato qilsa Ca chiqaradi bo‘lmasa yo‘q telegramida o‘qidim xozirda pfldagilar Nasafda ofc so‘ragan xujatlarni tayorlayabdi xudo xoxlasa ijobbiy javob bo‘ladi ufani nima qilayotganidan xabarim yo‘q
   
21 сен 13:52:32
Abdimurot Bakiev
Ха легионер олиш ва уйнатиш буйича чемпион экан. А бизни Рузикул эса молявий жихатидан ва куролмаслар босими остида чинкан асил Темурийлар зодидан буюк углон . Насиб булса ютамиз Кубик учин довом эта из. Олга Насаф Факкат Галаба
   
21 сен 13:51:48
ALICHO
ISTARAM фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Xammasini qo'shsa bitta Oybek Bozorovcha bomaydi olg'a Nasaf xalq jamoasi
Хааа Ойбек Бозоровни хам нималарга кодирлигини курдик. Кулидан келганча боплади.
   
21 сен 13:45:12
Dr_anonim
Юқоридаги легионерлари 2 таси 30 дан ошган, 2 таси 30 яқинлашган, савиясини билмадиму бу легинерлардан қишлоқдаги Шерматнинг ўйинчи болалари кучли кўринмоқда)))
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика