

"Аждарлар" мазкур баҳсда кичик ҳисобда ғалаба қозонди ва муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. Шу тариқа Қарши клуби Ўзбекистон тарихида мамлакат чемпионига айланган 8-жамоага айланди. Бунга қадар "Пахтакор" (16), "Нефтчи" (5), "Бунёдкор" (5), "Локомотив" (3), "Дўстлик" (2), МҲСК (1), "Навбаҳор" (1) Суперлига олтин медалларига эга чиққанди.




