

Бу икки жамоа ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионати доирасида 36 марта тўқнаш келишган. 16 та ўйинда "аждарлар", 13 та баҳсда "темирйўлчилар" зафар қучишган. Қолган 7 та учрашувда дуранг қайд этилган.
"Насаф" бу рақибни сўнгги бор ўз майдонида 2018 йилги мавсумда мағлуб этган. Шундан кейин Қаршида ўтган 4 та учрашувда "Локомотив" 2 марта ғолиб бўлган ва 2 марта дуранг қайд этган.



