“Насаф” – “Нефтчи” учрашуви Ғузорда бўлади
31 окт 2016 11:10
Янгиликлар
“Насаф” – “Нефтчи” учрашуви Ғузорда бўлади
Ўзингизга маълум, “Насаф” жамоаси 4 ноябр жума куни олий лига 28-тури доирасидаги учрашувда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси билан куч синашади.
Яқинда “Насаф” жамоасининг уй учрашувлари бўлиб ўтадиган - “Марказий” стадионда кенг кўламдаги реконструкция ишлари бошланди. Стадион замон талабларига мос равишда, бутунлай бошқача кўринишга эга бўлади. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз.
Шу муносабат билан, “Насаф” – “Нефтчи” учрашуви 4 ноябр жума куни Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00да бошланади.
Шунингдек миллий чемпионатимизнинг охирги, 30-турдаги Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши учрашув ҳам Ғузорда ўтказилади.
Ушбу жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги баҳс, ҳар доимгидек Қарши шаҳридаги “Спутник” қўрғонида жойлашган ёшларимиз қароргоҳи майдонида бўлиб ўтади. Учрашув 3 ноябр пайшанба куни соат 15:00да бошланади.
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар