UZ

Сўнгги янгиликлар

14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  0 14:25Суперлига. Плей-офф: "Арал" "Бухоро" билан рўбарў келмоқда (онлайн ҳисоб)  16 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  1 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1 12:38"Рома" Дибаланинг жамоадаги келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 12:10Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди  8 11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  5 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  2 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  5 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  14 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  4 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  4 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3

"Насаф": Мақсуд Каримовни табриклаймиз! Янгиликлар

"Насаф": Мақсуд Каримовни табриклаймиз!

Бугун "Насаф" жамоасининг моҳир ҳимоячиси, кўп йиллардан буён жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган содиқ футболчиларидан бири - Мақсуд Каримовнинг туғилган куни.

Мақсуд Каримов 2008 йилда "Насаф"нинг асосий таркибида илк марта майдонга тушган. Хоразмликларга хос меҳнатдан қўрқмайдиган, ўз устида тинмай ишлайдиган Макс “Насаф” жамоасида ўз ўрнига эга бўлди, мураббийлар ишончини қозонди.

"Насаф"нинг эришган ютуқларда Мақсуднинг ҳам салмоқли ҳиссаси бор. Ушбу футболчимиз ўзининг садоқатли меҳнати билан ва мазмунли ўйинлари билан футбол ишқибозларининг эътирофига сазовор бўлиб келмоқда.

Футболда кам баҳоланиб, кўп меҳнат ва маъсулият талаб этадиган ҳимоячиликни танлаган  Мақсуд Каримов "Насаф"да фаолият юритиб, кам бўлмади. Уни "Насаф" футбол клуби жамоаси чуқур ҳурмат қилади. У доимо мухлислар ардоғида.

Мана шундай севимли ўйинчимизнинг бугунги таваллуд айёми билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва ходимлари ҳамда барча мухлислари номидан самимий табриклаймиз. Мақсудга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Тилагимиз турмуш ўртоғи билан вояга етказаётган фарзандларини камолини, бахтини кўриб юриш насиб этсин.

Ўйлаймизки, у келгусида ҳам жамоамиз ютуқларига муносиб ҳиссасини қўшаверади.   

Мақсуджон, туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин!

"Насаф" ПФК жамоаси

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика