"Насаф" Камерун терма жамоасининг собиқ аъзоси билан шартнома тузишга яқин
10 янв 09:53
Янгиликлар
"Насаф" Камерун терма жамоасининг собиқ аъзоси билан шартнома тузишга яқин
Маълумотларга қараганда, "Насаф" Камерун терма жамоаси собиқ аъзоси, 2017 йилги Африка чемпиони Роберт Тамб билан шартнома имзолашга яқин.
Чап оёқда ўйновчи 30 ёшли ҳужумчи жамоанинг Туркиядаги йиғинида қатнашади.
Тамб ўтган мавсум Қозоғистоннинг "Елимай" жамоасида 15 ўйинда қатнашиб, 1 та гол урган ва 2 та голга ассистентлик қилган. Унинг Transfermarkt порталидаги баҳоси – 200 минг евро.
Эътиборлиси, форвард кўпинча ўзи ўйнаган клублар – Словакиянинг "Спартак", Руминиянинг ЧФК Клуж, Молдованинг "Шериф" жамоаларида чемпионликни қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар